17 май куни Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов.

Уни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, бош вазир ҳамкасби Абдулла Арипов ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди. Улар «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Мажмуанинг яратилиши тарихи билан танишди. Ташрифнинг олий даражадаги тадбирлари бугун, куннинг иккинчи ярмида «Кўксарой» қароргоҳида бўлиб ўтади.

абдулла арипов, анвар иброҳим, бош вазир, малайзия

абдулла арипов, анвар иброҳим, бош вазир, малайзия

Эслатиб ўтамиз, Малайзия ҳукумати раҳбари 17−19 май кунлари мамлакатда бўлади. Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари ўрин олган.

абдулла арипов, анвар иброҳим, бош вазир, малайзия

Фото: ЎзА.

Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Шундан сўнг Малайзия ҳукумати раҳбари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.