Украинада содир бўлаётган ҳодасалар жараёнида жабрланганлар орасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Кабулжанов.

У Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасидан олинган маълумотга таяниб, ҳозирда Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлиб турганини маълум қилди. Шу билан бирга, фуқароларимиз рўйхати янада аниқлаштирилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда.

«Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади», — дея қайд этди Юсуп Кабулжанов.

ТИВ вакили «биринчи навбатда, қўшни давлатлар орқали жўнаб кетиш йўналишлари ва кейинги бориш манзиллари ўрганилмоқда», дея аниқлик киритди.