Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РФнинг Украинадаги махсус операцияси вақт жиҳатдан қанчага чўзилиши натижадорлик ва мақсадга мувофиқлик билан аниқланишини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Украинанинг демилитаризацияси ва денацификацияси РФ ҳарбий операцияси мақсади ҳисобланади, операция вақтини мамлакат олий бош қўмондони, Россия президенти Владимир Путин белгилайди, деб айтган Дмитрий Песков.

«Вақти натижадорлик ва мақсадга мувофиқлик билан аниқланади, ва албатта, олий бош қўмондон билан белгиланади», — деб қўшимча қилди у.

Песковнинг таъкидлашича, бу операциянинг ўз мақсади бор ва уларга етиш белгиланган. «Президент барча қарорлар қабул қилиб бўлинган, мақсадларга эса эришилишини айтган», деган Песков РФ ҳарбий операцияни тўхтатишга тайёрми, у қандай шартларда бунга рози бўлади, деган саволга жавоб берар экан.

Владимир Путин Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашиб, музокара ўтказиши эҳтимоллари ҳақида тўхталар экан, Песков, Россия ҳукумати Украина раҳбарияти билан агар улар Россия томонидан қўйилган масалалар, жумладан, унинг нейтраллик мақоми, қуролларни ўз ҳудудида жойлаштирмаслик ҳақидаги масалаларни муҳокама қилишга тайёр бўлсагина, учрашув бўлишини айтган.

«Бу ерда масала, Украина раҳбариятининг бунга қанчалик тайёр эканлигида», — дея таъкидлаган Россия президенти матбуот котиби.