Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларни Польша орқали эвакуация қилинишини маълум қилди. Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон фуқароларига Польша давлат чегарасини визасиз кесиб ўтишларига розилик берди.

Львовга келган ўзбекистонлик фуқаролардан диаспора вакили — Маруф Салиевга (+380 96 102 10 95) мурожаат қилиши ва ўзининг ҳужжатларини тақдим этиши сўралган.

Чегарадан ўтиш фақат ўрнатилган тартибда автобус орқали ва Украинадаги ҳамда Полшадаги элчихона вакиллари ҳамрохлигида амалга оширилади. «Индивидуал тарзда ва қолган ҳолларда муаммоларга дуч келишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, биринчи ўринда эвакуация режалаштирилган фуқароларнинг устуворлиги қуйидаги одамлар тоифасини ўз ичига олади — қариялар, болалик аёллар, талабалар ва болалар.

Ўзбекистон элчихонаси ҳавфсиз эвакуацияни таъминлаш учун имкон қадар ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.

Львов Украинанинг ғарбидаги шаҳар бўлиб, Пойтахт Киевдан эса 500 кмдан кўпроқ масофада жойлашган. Львов Польша чегарасидан тахминан 70 км масофа узоқликдаги шаҳар ҳисобланади.