Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида турли давлатлар ўз ҳаво ҳудудини Россия фуқаро авиацияси учун ёпишни бошлади. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқининг барча 27 та аъзо-давлати рус самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Шунингдек, Канада Европа ҳудудидан ташқарида жойлашган давлатлар орасида парвозларни чеклаган илк мамлакат бўлди.
Россия 22 февраль куни ДХР ҳамда ЛХР мустақиллигини расман тан олганлигини эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти мазкур ҳудудларни Украина ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди. «Газета.uz» дунёдаги бошқа шу каби ўзини мустақил деб эълон қилган, бироқ жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган ёки қисман тан олинган ҳудудлар тўғрисида ҳикоя қилади.
Шавкат Мирзиёев туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти давомида уни туғилган куни билан табриклади. Қолаверса, президентлар Тошкентда ўтадиган Стратегик ҳамкорлик бўйича олий даражадаги кенгашнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидаги ўзбекистонликлар Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни вақтинча иложи бўлмаётганини маълум қилди. Бунга шаҳарлар ўртасида автомобиль ва темир йўл алоқалари тўхтатилгани сабаб бўлмоқда. Таъкидланишича, талабалар масалалари элчихона ва Украинадаги диаспора вакиллари ҳамкорлигида ҳал этилмоқда.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳарбий ҳаракатлари бўйича Ўзбекистоннинг позицияси қандай эканлигига ойдинлик киритди. «Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим», — дея таъкидлади у.
Президент қарори билан Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди. Мазкур ҳужжат 2021 йилнинг 15 июлида Покистон бош вазири Имрон Хоннинг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланганди.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефонда мулоқот қилиб, «Украинадаги демилитаризация ва денацификация» вазиятини муҳокама қилишди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори лавозимига тайинланган Роли Астханани қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларни Польша орқали эвакуация қилишини хабар қилди. Львовга келган ўзбекистонликлардан диаспора вакили Маруф Салиевга мурожаат қилиш сўралган. Эвакуация вақтида қариялар, болалик аёллар, талабалар ва болалар устунликка эга бўлади.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи эълон қилинган санадан бир кун олдин якунлади. Сафар уч кунга режалаштирилган эди.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳужумлари натижасида 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани, 316 нафари жароҳатланганини таъкидлади. У Киевда «халқи билан якка ўзи қолганини» маълум қилган. «Биз ватанимиз ҳимояси масаласида ёлғиз қолдик, ҳеч ким биз билан биргаликда жанг қилишни хоҳламаяпти», деган давлат раҳбари.
Украинада айни пайтда 4300 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди, улар рўйхати янада аниқлаштирилмоқда, дея хабар қилди ТИВ. Вазирлик маълумотларига кўра, жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РФ президенти Украина раҳбари билан учрашиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Песковга кўра, Украина Россия томонидан қўйилган муҳим масалалар, яъни, ўзининг нейтраллик мақоми, қуролларни ўз ҳудудида жойлаштирмаслик сингари мавзуларда гаплашишга тайёр бўлса, у ҳолда президентлар учрашиши мумкин.
Турли давлатлар раҳбарлари Россиянинг Украинага босқинидан кейин вазиятга ўз муносабатларини билдиришмоқда. Давлат раҳбарларининг аксарияти ўз чиқишларида РФнинг ҳаракатларини қоралаб, Украинага ёрдам бериш зарурлигини таъкидлашган.
Бош вазир Абдулла Арипов ўзбекистонлик олимлар коронавирусга қарши тўртта вакцина яратиш устида ишлаётганини маълум қилди. «Дунёдаги ҳеч қайси вакцинадан нусха олинмаган, алоҳида ўзининг структураси белгиланган вакцина турлари ишлаб чиқиляпти», — деди у.
НАТОга аъзо давлатлар вакиллар пайшанба куни эрталаб Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви туфайли шошилинч йиғилиш чақириш қарорини қабул қилди. Сал аввал НАТО раҳбари Йенс Столтенберг РФнинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаши ҳақида баёнот билан чиққан эди.
24 февралга ўтар кечаси БМТ хавфсизлик кенгаши Украина атрофидаги можароларга бағишланган йиғилишни чақирди. БМТ бош котиби ўз чиқишида Россия президенти Владимир Путинни Украинага бостириб киришни тўхтатишни, «тинчликка имкон беришини» сўраган ва тинчлик ўрнатишга чақирган.
Чоршанба куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 1 мартдан эътиборан Ўзбекистонда ниқоб тақиб юриш мажбурияти талаби бекор қилинди. «Чунки мана вилоятларда ҳам дефакто ҳеч ким ниқоб тақмай қўйди», — деди бош вазир Абдулла Арипов. Қолаверса, жамоат транспорти, бозорлар, таълим муассасалари, театр, музейлар, масжидларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга бўлади.
Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи Афғонистон муаммосига, хусусан, мамлакатнинг муваққат ҳукуматини тан олиш бўйича умумий ёндашув бўлишига келишиб олди, деди Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев. Аммо ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор йўқ.
Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари конференцияси якуний баёнотида айтилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг