Жаҳон

Белгородга ракета ҳужуми уюштирилди, беш киши ҳалок бўлди
15 феврал 2024, 19:02

Белгородга ракета ҳужуми уюштирилди, беш киши ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳудудда Украина томонидан отилган 14 та ракета тутиб қолинганини маълум қилди.

Балида 10 долларлик сайёҳлик йиғими жорий этилди
14 феврал 2024, 23:23

Балида 10 долларлик сайёҳлик йиғими жорий этилди

Индонезия ҳукумати 14 февралдан бошлаб Балига ташриф буюрадиган барча хорижий сайёҳлар учун 10 доллар миқдорида йиғим жорий этди. Маблағлар орол атроф-муҳити ва маданиятини муҳофаза қилишга сарфланади.

Ҳозирги тўқнашувлар дунёни «хавфли ўнйиллик»ка олиб боради — IISS
14 феврал 2024, 21:38

Ҳозирги тўқнашувлар дунёни «хавфли ўнйиллик»ка олиб боради — IISS

Кўп сонли можаролар дунёда «жуда беқарор муҳит»ни юзага келтирмоқда. Бу «ҳақ кучлилар томонда бўлади» ёндашуви кенг тарқалувчи ҳозиргидан ҳам хавфли ўнйилликнинг башорати ҳисобланади, дейилади Халқаро стратегик тадқиқотлар институти ҳисоботида.

Россия кейинчалик фронтга жўнатиш учун меҳнат мигрантларини Украинага жалб қилмоқда — Bloomberg
14 феврал 2024, 18:20

Россия кейинчалик фронтга жўнатиш учун меҳнат мигрантларини Украинага жалб қилмоқда — Bloomberg

Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги қурилиш ишлари учун қўшни давлатлардан минглаб меҳнат мигрантларини ёлламоқда, аммо уларнинг баъзилари хандақ қазиш ва фронтда жанг қилишга мажбур бўлмоқда, деб ёзди Bloomberg. Ўз мамлакатида эса улар ёлланганлик учун қамалиши хавфи мавжуд.

АҚШ Сенати Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
14 феврал 2024, 01:11

АҚШ Сенати Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенати Украина, Тайван ва Исроилга 95 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ҳужжат энди республикачилар назоратидаги Вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилади. Палата спикери Майк Жонсон аллақачон лойиҳани овозга қўймаслигини айтиб улгурди.

Ҳар бешинчи кўчиб юрувчи жонзот тури йўқолиш хавфи остида — БМТ
14 феврал 2024, 00:52

Ҳар бешинчи кўчиб юрувчи жонзот тури йўқолиш хавфи остида — БМТ

Ҳайвонлар миграцияси сайёрадаги энг мураккаб экотизимларни сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди, аммо одамлар ва иқлим ўзгариши туфайли ҳар бешинчи кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида, дейилади БМТ ҳисоботида.

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегарада ўқ узганликда айблади
13 феврал 2024, 15:16

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегарада ўқ узганликда айблади

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегара ҳудудини ўққа тутишда айблади. Бокуда бир киши яралангани хабар қилинди. Ереван тўрт арман аскари ҳалок бўлганини билдирди. Бу Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий амалиётидан буён икки давлат ўртасида юз берган энг жиддий чегара тўқнашуви ҳисобланади.

Қозоғистонда сайғоқларни отиш тўхтатилди
12 феврал 2024, 17:11

Қозоғистонда сайғоқларни отиш тўхтатилди

Қозоғистонда мутахассислар билан маслаҳатлашилганидан сўнг ва ёмон об-ҳаво шароити туфайли сайғоқларни отиш тўхтатилди. Уларнинг сони 2023 йил октябрь ойида ушбу ҳайвонлар популяциясининг кескин ортиши ва яйлов етишмаслиги фонида тартибга солинганди.

Финляндия президентлиги учун сайловда 51,6 фоиз овоз билан Александр Стубб ғалаба қозонди
12 феврал 2024, 11:56

Финляндия президентлиги учун сайловда 51,6 фоиз овоз билан Александр Стубб ғалаба қозонди

Финляндия президентлиги учун сайловнинг иккинчи турида ҳукмрон Миллий коалиция партиясидан номзод, собиқ бош вазир Александр Стубб 51,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Иккинчи турда унга рақиблик қилган мустақил номзод, собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто 48,4 фоиз овоз олди.

Аргентина парламенти президентнинг ислоҳотлар пакетини маъқулламади
9 феврал 2024, 22:13

Аргентина парламенти президентнинг ислоҳотлар пакетини маъқулламади

Аргентина парламенти аъзолари президент Хавьер Милейнинг туб ислоҳотлар пакетини қабул қилмади ва ҳужжатни кўриб чиқиш учун қайтарди. Режалаштирилган ислоҳотлар туфайли мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланди.

Қозоғистонда ниқоб режими тикланди
9 феврал 2024, 19:42

Қозоғистонда ниқоб режими тикланди

Қозоғистон ҳукумати тиббиёт муассасаларида ниқоб режимини жорий қилди, шунингдек, ундан одамлар гавжум жойларда ҳам фойдаланишни тавсия қилди. Ушбу чора мамлакатда COVID-19, қизамиқ ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишини тўхтатиш мақсадида кўрилди.

Ўтган ой дунё бўйлаб энг иссиқ январь бўлди
9 феврал 2024, 17:46

Ўтган ой дунё бўйлаб энг иссиқ январь бўлди

2024 йилнинг январи дунё бўйлаб мазкур ой учун рекорд даражада иссиқ кечди. Олимлар, шунингдек, бу январь кетма-кет саккизинчи энг иссиқ ой бўлганини таъкидламоқда — рекорд даражалар 2023 йил июнидан бери қайд этиляпти.

АҚШ ҳаво сифати стандартларини кучайтирди
9 феврал 2024, 01:25

АҚШ ҳаво сифати стандартларини кучайтирди

АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги мамлакатдаги ҳаво сифати стандартларини кучайтирди. PM2,5 нинг рухсат этилган ўртача йиллик концентрацияси 12 мкг/м3 дан 9 мкг/м3 гача камайтирилди. Янгиланган стандарт минглаб бевақт ўлим ва йўқотилган иш кунларининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Валерий Залужний Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини тарк этди
9 феврал 2024, 01:06

Валерий Залужний Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини тарк этди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига қуруқликдаги қўшинлар бошлиғи Александр Сирский тайинланди. Президент Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари раҳбарияти тўлиқ янгиланишини маълум қилди.

Борис Надеждинга Россия президентлик сайловларида иштирок этишга рухсат берилмади
8 феврал 2024, 18:05

Борис Надеждинга Россия президентлик сайловларида иштирок этишга рухсат берилмади

Россия Марказий сайлов комиссияси урушга қарши ягона номзод Борис Надеждиннинг Россия президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат бермади. МСК қайд этишича, уни қўллаб-қувватлаган учун йиғилган имзоларнинг бир қисми яроқсиз деб топилган. Сиёсатчи бу бўйича Россия Олий судига мурожаат қилмоқчи.

Илҳом Алиев Озарбайжон президенти этиб қайта сайланди
8 феврал 2024, 17:18

Илҳом Алиев Озарбайжон президенти этиб қайта сайланди

Озарбайжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида 92,05 фоиз овоз олди. Бу унинг бешинчи президентлик муддати бўлади, у 20 йилдан буён мамлакатни бошқармоқда.

ҲАМАС Ғазода 135 кунлик сулҳ тузишни таклиф қилмоқда — Reuters
8 феврал 2024, 00:41

ҲАМАС Ғазода 135 кунлик сулҳ тузишни таклиф қилмоқда — Reuters

ҲАМАС Исроилга Ғазо секторида 135 кунлик ўт очишни тўхтатиш режасини таклиф қилди. Бу давр мобайнида гуруҳ гаровга олинганларни озод қилади, Исроил аскарлари эса Ғазони тарк этиши керак бўлади.

Алишер Усмоновга нисбатан қўлланган санкциялар бекор қилинмайди — ЕИ суди
7 феврал 2024, 21:12

Алишер Усмоновга нисбатан қўлланган санкциялар бекор қилинмайди — ЕИ суди

Европа суди миллиардер Алишер Усмоновнинг ўзига Россиянинг Украинага босқини сабабли ЕИ томонидан қўйилган санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги апелляциясини рад этди. Усмоновнинг адвокатлари санкциялар учун асослар ноаниқ эканини таъкидлади, бироқ суд бу фикрга қўшилмади.

Россия Украина бўйлаб яна кенг кўламли ракета зарбаларини йўллади
7 феврал 2024, 15:43

Россия Украина бўйлаб яна кенг кўламли ракета зарбаларини йўллади

7 февраль куни эрталаб Украина яна ўққа тутилди, бир қанча ҳудудларда портлаш овозлари эшитилди. Киевда ҳужум туфайли 18 қаватли турар жой биноси ёниб кетди, камида уч киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Reuters: Huawei СИ чипларига катта талаб сабаб смартфон ишлаб чиқаришни секинлаштиради
7 феврал 2024, 00:39

Reuters: Huawei СИ чипларига катта талаб сабаб смартфон ишлаб чиқаришни секинлаштиради

Сунъий интеллект чипларига талаб ортиб бораётгани ва АҚШ савдо чекловлари фонида Хитойнинг Huawei компанияси асосий эътиборни Ascend AI чипларини ишлаб чиқаришга қаратди ва Mate 60 смартфонларини ишлаб чиқаришни секинлаштирди, деб ёзди Reuters.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг