Жаҳон

Ғазо шимолида очарчилик муқаррар — БМТ
19 март 2024, 18:13

Ғазо шимолида очарчилик муқаррар — БМТ

БМТ Ғазо секторининг шимолий ҳудудларида яқин икки ой ичида оммавий очарчилик бошланишини башорат қилмоқда. БМТ раҳбари буни «мутлақ техноген фалокат» деб атади ва Исроил ҳукуматини анклав аҳолисига инсонпарварлик ёрдамидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини беришга чақирди.

Қозоғистон бензин ва дизель экспортига қўйилган тақиқни яна олти ойга узайтиради
19 март 2024, 18:09

Қозоғистон бензин ва дизель экспортига қўйилган тақиқни яна олти ойга узайтиради

Қозоғистонда нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилади. Сўнгги чеклов 2022 йил июль ойида жорий қилинганди.

Россияда президент сайлови қандай ўтди?
18 март 2024, 17:33

Россияда президент сайлови қандай ўтди?

Россияда 3 кунлик президент сайлови якунланди. Владимир Путин унда бешинчи бор ғалаба қозонмоқда. Овоз беришнинг илк кунларида сайлов участкаларида вандализм ҳолатлари қайд этилган бўлса, охирги куни Россия ва хорижда «Путинга қарши пешин» акцияси бўлиб ўтди. «Газета.uz»да сайловнинг қисқача шарҳи.

Туркманистон қардош мамлакатларга энергоресурслар етказиб беришга тайёр — Гурбангули Бердимуҳамедов
18 март 2024, 16:50

Туркманистон қардош мамлакатларга энергоресурслар етказиб беришга тайёр — Гурбангули Бердимуҳамедов

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов энергия ресурсларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири сифатида Туркманистон уларни қардош мамлакатларга етказиб беришга ва етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр эканини таъкидлади.

Қозоғистон ўзининг дунёвий мақомини ҳар томонлама мустаҳкамлаши керак — Қосим-Жомарт Тоқаев
16 март 2024, 00:22

Қозоғистон ўзининг дунёвий мақомини ҳар томонлама мустаҳкамлаши керак — Қосим-Жомарт Тоқаев

Қозоғистон дунёвий мақомини мустаҳкамлаши керак, лекин у Ғарб тенденцияларига эргашмайди, деди президент Тоқаев. У тарихий обидаларни ҳимоя қилишни кучайтиришни буюрди, «совет даври белгилари» борлиги сабаб мамлакат гербини ўзгартиришни таклиф қилди, жамиятда шафқатсизлик кучаяётганига ишора қилди.

Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 106-ўринни эгаллади
15 март 2024, 20:49

Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 106-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТнинг янги Инсон тараққиёти индексида бир поғона пастлаб, 193 та мамлакат ичида 106-ўринни олди. Мамлакат инсон тараққиёти индекси юқори бўлган мамлакатлар тоифасида қолмоқда.

Россияда президентлик сайловлари бошланди
15 март 2024, 14:48

Россияда президентлик сайловлари бошланди

Россияда президентлик сайлови учун овоз бериш бошланди, у 15−17 март кунлари бўлиб ўтади. Мамлакатни 2000-йилдан буён бошқариб келаётган амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин бешинчи марта президентликка номзодлик қилмоқда.

Дания илк бор аёлларни ҳарбий хизматга чақиришга қарор қилди
14 март 2024, 23:07

Дания илк бор аёлларни ҳарбий хизматга чақиришга қарор қилди

Дания ҳукумати мажбурий ҳарбий хизмат муддатини узайтириш ва аёллар учун муддатли ҳарбий хизматни жорий этиш ниятида. Ҳукумат шу йўл билан «жинслар ўртасида тўлиқ тенгликка» эришмоқчи.

Дунёда электромобиллар атрофидаги ажиотаж сўниб бормоқда — CNBC
14 март 2024, 22:52

Дунёда электромобиллар атрофидаги ажиотаж сўниб бормоқда — CNBC

Бутун дунё бўйлаб электромобиллар атрофидаги ажиотаж аста-секин сусаймоқда — энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз ишлаб чиқариш режаларини қисқартирмоқда ёки кейинга қолдирмоқда, деб ёзди CNBC. Кўпгина компаниялар гибрид моделларни ишлаб чиқаришга интилмоқда.

Қирғизистон парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
14 март 2024, 21:19

Қирғизистон парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Қирғизистон парламенти Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш «хорижий вакиллар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини муҳокамасиз маъқуллади. Лойиҳа халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан танқид қилинди.

Дунёда болалар ўлими тарихдаги энг паст даражага етди — БМТ
14 март 2024, 01:03

Дунёда болалар ўлими тарихдаги энг паст даражага етди — БМТ

БМТ ҳисоботида айтилишича, 2022 йилда дунёда беш ёшгача бўлган болалар ўлими сони тарихий энг паст даражага етган, бироқ ўсиш, айниқса, қашшоқ мамлакатларда секинлигича қолмоқда.

Европарламент сунъий интеллект тўғрисидаги дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади
13 март 2024, 23:56

Европарламент сунъий интеллект тўғрисидаги дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади

Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Бу дунёдаги бундай миқёсдаги биринчи қоидалар тўплами ҳисобланади. Ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқларига таҳдид солувчи СИ тизимларидан фойдаланишни тақиқлайди, шунингдек, СИ таркибини аниқ белгилашни талаб қилади.

Байден ва Трамп президентликка номзодини қўйиш учун етарли бўлган овозларни тўплади
13 март 2024, 21:13

Байден ва Трамп президентликка номзодини қўйиш учун етарли бўлган овозларни тўплади

Жо Байден ва Дональд Трамп Демократлар ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилиши учун етарлича овоз олди. Бу АҚШ президентлик сайловларида қарийб 70 йил ичидаги биринчи реванш учрашуви бўлади.

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлди
13 март 2024, 00:06

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлди

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрига кўра, мусулмонлар ҳуқуқларини чеклайди. Ўзгартиришлар 2019 йилда қабул қилинганди, бироқ мамлакатда бошланган оммавий норозилик намойишлари туфайли кейинга қолдирилган.

Россия ҳудудларига дрон ва диверсантлар ҳужуми уюштирилди. Нималар маълум?
12 март 2024, 23:41

Россия ҳудудларига дрон ва диверсантлар ҳужуми уюштирилди. Нималар маълум?

12 мартга ўтар кечаси Россиянинг камида тўққизта ҳудудига дрон ҳужумлари уюштирилди. Нижегород вилоятидаги «Лукойл» НҚИЗда ёнғин содир бўлди, Белгородда эса дрон шаҳар маъмурияти биносига урилди. Украина ҳудудидан келган диверсантлар Курск ва Белгород вилоятларига бостириб киришга уринди.

Европарламент ЕИ санкцияларини айланиб ўтишни жиноят деб ҳисобловчи қонунни маъқуллади
12 март 2024, 23:13

Европарламент ЕИ санкцияларини айланиб ўтишни жиноят деб ҳисобловчи қонунни маъқуллади

Европарламент Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтганлик учун жиноий жазони назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Санкцияни бузган шахслар беш йилгача қамоқ жазосига, компаниялар эса жаримага тортилади.

АҚШда ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади, полиция уни отиб ўлдирди
10 март 2024, 13:53

АҚШда ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади, полиция уни отиб ўлдирди

Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади. У полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсунмагач, отиб ўлдирилди. Аёл ҳозирда шифохонада ва у эрининг вафотидан хабардор эмас.

2024 йил феврали кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
7 март 2024, 22:14

2024 йил феврали кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган февраль ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги рекорд даражада иссиқ февраль бўлди. Бу, шунингдек, ҳаво ҳарорати бўйича кетма-кет рекорд қўйилаётган тўққизинчи ой ҳисобланади. Сайёранинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 3,3 даражага юқори бўлган.

Швеция расман НАТОга қўшилди
7 март 2024, 20:40

Швеция расман НАТОга қўшилди

Расмий равишда НАТОга қўшилган Швеция Шимолий Атлантика альянсининг 32-аъзосига айланди. Ҳарбий блокка қўшилишдан олдин Стокгольм 200 йилдан ортиқ вақт давомида бетарафлик сиёсатига амал қилган.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди — Reuters
7 март 2024, 02:22

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди — Reuters

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Рамазон ойи олдидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича музокаралар тўхтаб қолди, анклавдаги гуманитар вазият эса ёмонлашишда давом этмоқда, деб ёзди Reuters.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг