Жаҳон

Молдова 2024 йил охиригача МДҲдан чиқмоқчи
21 декабр 2023, 22:08

Молдова 2024 йил охиригача МДҲдан чиқмоқчи

Келаси йил охиригача Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини якунлашни режалаштирмоқда. Мамлакат аллақачон ташкилот доирасидаги ўнлаб келишувларни денонсация қилган. Кишинёв Европа Иттифоқига киришга ҳозирлик кўрмоқда.

Колорадо суди Дональд Трампга штатда президентликка номзодини қўйишни тақиқлади
21 декабр 2023, 18:09

Колорадо суди Дональд Трампга штатда президентликка номзодини қўйишни тақиқлади

АҚШнинг Колорадо штати суди 2021 йилда Капитолийга бостириб кирганликда айблаб собиқ президент Дональд Трампга бўлажак сайловларнинг ушбу штатдаги жараёнларида қатнашишни тақиқлади. Бу шу турдаги илк суд қарори бўлиб, сайловолди пойгасига таъсир қилиши мумкин, дейди ОАВ ва таҳлилчилар.

Қирғизистон парламенти давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
20 декабр 2023, 23:54

Қирғизистон парламенти давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Қирғизистон парламенти давлат байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонунни муҳокамаларсиз қабул қилди. Расмийлар байроқдаги қуёш нурлари шаклини баъзилар кунгабоқарга ўхшатгани сабабли ўзгартирмоқчи. Президент бу унинг ташаббуси эканини тан олиб, ўзгаришлар учун «кўп маблағ керак эмаслигини» айтди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда туғилган россиялик тадбиркорни санкциялар рўйхатига киритди
19 декабр 2023, 16:15

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда туғилган россиялик тадбиркорни санкциялар рўйхатига киритди

Европа Иттифоқи «Микротех» эгаси ва бош директори Андрей Хохлунга нисбатан санкция киритди. Ўзбекистонда туғилган россиялик тадбиркор Европадан яримўтказгичларни реэкспорт қилиш орқали Россия ҳарбий саноатига ёрдам беришда айбланган. Сентябрда АҚШ ҳам Хохлунни санкциялар рўйхатига киритганди.

Хитойдаги кучли зилзила оқибатида 100 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди
19 декабр 2023, 12:02

Хитойдаги кучли зилзила оқибатида 100 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Сешанбага ўтар кечаси Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида ҳозирча 118 киши ҳалок бўлгани, 500 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда. Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 12-санкция пакетини тасдиқлади
19 декабр 2023, 10:01

Европа Иттифоқи Россияга қарши 12-санкция пакетини тасдиқлади

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакетини қабул қилди. У Россиядан заргарлик буюмлари олмосларини олиб киришни, шунингдек, ўта нозик товарлар ва технологияларни реэкспорт қилишни тақиқлашдан иборат.

Абдулфаттоҳ ас-Сиси учинчи марта Миср президенти этиб сайланди
18 декабр 2023, 20:21

Абдулфаттоҳ ас-Сиси учинчи марта Миср президенти этиб сайланди

Мисрнинг амалдаги раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси 10−12 декабрь кунлари бўлиб ўтган президентлик сайловида 89,6 фоиз овоз тўплади. Бу Сисининг учинчи президентлик муддати ҳисобланади.

Кувайт амири 86 ёшида вафот этди
17 декабр 2023, 11:26

Кувайт амири 86 ёшида вафот этди

2020 йилдан буён Кувайт амири бўлиб келган Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди. Ноябрь охирида у соғлиғи билан фавқулодда юзага келган муаммо туфайли касалхонага ётқизилган.

Украина ва Молдовани Евроиттифоққа қабул қилиш бўйича музокаралар бошланади
15 декабр 2023, 17:29

Украина ва Молдовани Евроиттифоққа қабул қилиш бўйича музокаралар бошланади

Европа етакчилари Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. Грузия Европа Иттифоқига кириш учун номзод давлат мақомини олди. Иттифоққа Украина қўшилишига аввал қарши чиққан Венгрия бу қарорга тўсқинлик қилмади.

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маъқуллади
15 декабр 2023, 14:37

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маъқуллади

Эрон ҳукумати 33 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза талабларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни ратификация қилди. Мамлакат туризм вазири бу қарор Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйишини билдирди.

Ўзбекистон яна Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди
13 декабр 2023, 15:40 1

Ўзбекистон яна Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди

БМТ Бош Ассамблеяси Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Уни 153 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Бразилия ва БАА қўллаб-қувватлади. Исроил ва АҚШ яна қарши чиқди.

Киевда 50 дан ортиқ одам ракета ҳужуми оқибатида жароҳат олди
13 декабр 2023, 14:50

Киевда 50 дан ортиқ одам ракета ҳужуми оқибатида жароҳат олди

13 декабрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Киевга ракета ҳужумини уюштирди. Ҳодиса оқибатида 53 киши жароҳат олди, қатор объектларга зарар етди.

IFJ: 2023 йилда 100 га яқин журналист ўлдирилди
11 декабр 2023, 14:38

IFJ: 2023 йилда 100 га яқин журналист ўлдирилди

2023 йил бошидан буён дунё бўйлаб 94 нафар журналист ва ОАВ ходимлари ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти Ғазо уруши қурбони саналади. 400 га яқин журналист турли мамлакатлар қамоқхоналарида қолмоқда.

Владимир Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди
9 декабр 2023, 11:45

Владимир Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди. Сайловлар 2024 йил 15−17 март кунлари бўлиб ўтади.

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади
8 декабр 2023, 10:20

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги фармойишни мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган президент Илҳом Алиев имзолади.

Россияда 17 март куни президент сайлови бўлади
7 декабр 2023, 15:21

Россияда 17 март куни президент сайлови бўлади

Россия парламентининг юқори палатаси мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови санасини 2024 йил 17 мартга белгилади. Владимир Путин сайловда иштирок этиш қарорини ҳали эълон қилгани йўқ.

Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди
7 декабр 2023, 15:03

Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди

Брянск (Россия) шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз гимназиядаги синфдошларига қарата ўт очди. Беш киши яраланди, икки қиз ҳалок бўлди, жумладан, ҳужум қилган қиз ўз жонига қасд қилди.

Time журнали қўшиқчи Тейлор Свифтни «Йил одами» деб топди. Нега айнан у?
7 декабр 2023, 11:01

Time журнали қўшиқчи Тейлор Свифтни «Йил одами» деб топди. Нега айнан у?

Америкалик хонанда Тейлор Свифт Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилди. Журнал хонанданинг беш қитъада 151 та шоуни ўз ичига олган ва қўшиқчини миллиардерга айлантирган Eras Tour дастурига ишора қилиб, «Ҳозир сайёрада ҳеч ким бунча кўп одамнинг ҳисларини уйғота олмайди», дея қайд этди.

Халқаро молия институтлари табиий офат юз берганда мамлакатларга қарз тўловини кечиктириш имконини беради
6 декабр 2023, 11:22

Халқаро молия институтлари табиий офат юз берганда мамлакатларга қарз тўловини кечиктириш имконини беради

Бир қатор йирик халқаро молия институтлари, жумладан, Жаҳон банки табиий офат юз берган тақдирда мамлакатларга қарз тўлашни кечиктириш имкони берилишини ваъда қилди.

Исроил Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлади
1 декабр 2023, 11:10

Исроил Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлади

Олти кун давом этган сулҳдан сўнг Исроил Ғазо секторига зарба берди, оқибатда бир неча киши ҳалок бўлди. Жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга ҲАМАС биринчи бўлиб ракета ҳужуми уюштиргани, бу эса сулҳга зид экани сабаб сифатида кўрсатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг