Жаҳон

Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди
20 октябр 2022, 18:13

Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди

Сайланганига 45 кун бўлган Буюк Британиянинг бош вазири Лиз Трасс Консерваторлар партияси депутатлари норозилиги сабаб истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди.

Wildlife Photographer of the Year 2022 фототанлови ғолиблари аниқланди
18 октябр 2022, 19:00

Wildlife Photographer of the Year 2022 фототанлови ғолиблари аниқланди

Халқаро фототанловда ҳакамлар дунёнинг турли мамлакатларидан юборилган 38 мингдан ортиқ фотосуратларни кўриб чиқди ва фотографларни турли йўналишлар бўйича тақдирлади. Танловда курашаётган асаларилар сурати муаллифи йил фотографи номинациясида ғолиб бўлди.

VietJet Air Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди
18 октябр 2022, 17:47

VietJet Air Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Парвозлар 15 декабрдан бошланади.

Ейскда Су-24 самолётининг қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
18 октябр 2022, 15:42

Ейскда Су-24 самолётининг қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

17 октябрь куни Россиянинг Ейск шаҳридаги турар-жой биноси ҳовлисига Су-34 қирувчи самолёти қулади. Оқибатда 13 киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Россиянинг Ейск шаҳридаги турар-жой биноси ҳовлисига Су-34 қулаб тушди
17 октябр 2022, 21:46

Россиянинг Ейск шаҳридаги турар-жой биноси ҳовлисига Су-34 қулаб тушди

Россиянинг Краснодар ўлкаси Ейск шаҳридаги турар-жой биноси яқинига Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти қулаб тушди. Ёнғин бинонинг бешинчи қаватгача қисмини қамраб олди.

Россиядаги ҳарбий полигонда сафарбар қилинганларга оммавий ўқ узилди: камида 11 аскар ҳалок бўлди
16 октябр 2022, 15:21

Россиядаги ҳарбий полигонда сафарбар қилинганларга оммавий ўқ узилди: камида 11 аскар ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонда сафарбар қилинган аскарларга оммавий ўқ узилди. РФ Мудофаа вазирлиги ҳодисани теракт деб атаб, «МДҲ давлатларидан бири»нинг икки фуқароси ўт очганини маълум қилди. 11 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши яралангани айтилмоқда, қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкин.

Раҳмон Путиндан Марказий Осиёга СССР вақтида бўлганигидек муомала қилмасликни сўради
15 октябр 2022, 10:50

Раҳмон Путиндан Марказий Осиёга СССР вақтида бўлганигидек муомала қилмасликни сўради

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон МДҲ саммитида РФ раҳбари Владимир Путинга унинг мамлакати Россия манфаатларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани ҳамда ўзаро ҳурматни хоҳлашини айтди. У РФдан Марказий Осиё мамлакатларига собиқ Иттифоқ вақтида бўлганидек муносабат қилмаслигини сўради.

ХХ асрнинг «Темир хоними» Маргарет Тэтчернинг ҳаёт йўли суратларда
13 октябр 2022, 23:00

ХХ асрнинг «Темир хоними» Маргарет Тэтчернинг ҳаёт йўли суратларда

1925 йил 13 октябрь. Бундан 97 йил аввал Буюк Британининг илк аёл бош вазири Маргарет Тэтчер дунёга келганди. Ўзининг шахсий сифатлари ва қатъиятлилиги орқали ҳукуматни 12 йил давомида бошқарган Тэтчер тарихга «Темир хоним» номи билан кирган. Унинг ҳаётига оид қизиқ фактлар «Газета.uz» материалида.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди
13 октябр 2022, 14:57

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди

13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар, шунингдек, сайёҳлик гуруҳлари учун соддалаштирилган виза тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон ҳарбийлари «Кембрия патрули» мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади
13 октябр 2022, 11:50

Ўзбекистон ҳарбийлари «Кембрия патрули» мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади

Буюк Британияда ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида Ўзбекистон ҳарбийлари иккинчи ўринни эгаллади. Беллашув шартлари орасида ҳудудни разведка қилиш, тоғ дарёси ва миналанган майдонлардан ўтиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳарбий асирларни сўроқ қилиш каби топшириқлар бўлди.

Халқаро қидирувдаги икки киши Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
13 октябр 2022, 11:07

Халқаро қидирувдаги икки киши Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол ходимлари оғир жиноятларни содир этган халқаро қидирувдаги икки кишини Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Улардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят қилган, бошқаси эса молиявий пирамида билан фуқароларни алдаган.

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик олимларга топширилди
10 октябр 2022, 17:07

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик олимларга топширилди

Швеция Қироллик Фанлар академияси иқтисодиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини Американинг уч нафар тадқиқотчиси Бен Бернанке, Дуглас Даймонд ва Филип Дыбвигга топширди. Бошқа номинациялардан фарқли равишда мукофотни Альфред Нобель хотирасига атаб Швеция миллий банки таъсис этган.

Украинанинг йирик шаҳарларига оммавий равишда ракеталар ҳужуми уюштирилди
10 октябр 2022, 16:08

Украинанинг йирик шаҳарларига оммавий равишда ракеталар ҳужуми уюштирилди

10 октябрь тонггида Украинанинг йирик шаҳарлари, жумладан, Киевда йирик портлашлар юз берди. Расмийларнинг хабар беришича — пойтахтда 8 киши ҳалок бўлди, бошқа шаҳарларда маълумотлар аниқланмоқда. Шунингдек, энергетика инфратузилмаси объектларига ҳам зарба берилгани ҳақида хабарлар бор.

Қрим кўпригининг бир қисми юк машинаси портлаши натижасида вайрон бўлди
8 октябр 2022, 12:45

Қрим кўпригининг бир қисми юк машинаси портлаши натижасида вайрон бўлди

Қрим кўпригининг автомобиллар юрадиган бўлагида юк машинаси портлади. Оқибатда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Кўприкда ҳаракат тўхтатилган.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди
7 октябр 2022, 15:07

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Тинчлик бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алесь Беляцкийга, шунингдек, Россиянинг «Мемориал» ва Украинанинг «Фуқаро эркинликлари маркази» (Центр гражданских свобод) каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларига берилди.

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди
7 октябр 2022, 13:00

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.

Таиландда эркак киши болалар марказида 38 кишини ўлдирди
6 октябр 2022, 18:47

Таиландда эркак киши болалар марказида 38 кишини ўлдирди

Таиланд шимоли-шарқида болалар марказига тўппонча ва пичоқ билан қуролланган шахс ҳужум қилиши оқибатида камида 38 киши, жумладан, 22 бола ҳалок бўлди. Эркак жиноят содир этган жойдан қочиб кетган, маълум қилинишича, у хотини ва боласини ҳам ўлдириб, сўнгра ўзини отган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампир-Обод сув омборини биргаликда бошқаради
6 октябр 2022, 18:34

Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампир-Обод сув омборини биргаликда бошқаради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан Кампир-Обод (Андижон) сув омборини бошқариш учун 50/50 улушга эга қўшма корхона ташкил этилишини маълум қилди.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти франциялик аёлга топширилди
6 октябр 2022, 17:44

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти франциялик аёлга топширилди

Швеция Қироллик Фанлар академияси адабиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини 88 ёшли француз ёзувчиси Анни Эрнога топширди.

Сомон йўлининг аниқ массаси ҳисоблаб чиқилди
6 октябр 2022, 12:42

Сомон йўлининг аниқ массаси ҳисоблаб чиқилди

Олимлар гуруҳи ҳисоблаб чиққан Сомон йўли галактикаси массасининг янги қиймати аввалги маълумотларнинг деярли ярмига тенг бўлиб чиқди. Улар галактиканинг массаси Қуёш массасидан атиги 550 млрд марта катта деган хулосага келди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг