15 октябрь куни Россиянинг Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонда оммавий қотиллик содир бўлди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 11 киши ҳалок бўлгани, 15 кишининг яралангани ҳақида хабар берди, аммо Sota воқеа гувоҳига таяниб, 22 киши ҳалок бўлган, 16 киши яраланган деб ёзмоқда.

Ҳодиса шанба куни эрталаб соат 10 ларда Солоти қишлоғидаги Ғарбий ҳарбий округ полигонида содир бўлган. Мамлакат Мудофаа вазирлиги ҳодисани теракт сифатида баҳолади ва уни «МДҲ давлатларидан бири»нинг икки фуқароси содир этганини маълум қилди.

«Махсус операцияга тайёргарлик кўраётган кўнгиллилар билан ўт ўчириш бўйича ўқув машғулотлари чоғида террорчилар бўлинма шахсий таркибига қарата ўқ узган», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида. Ҳужумчилар «жавоб ўқлари билан йўқ қилинди», дейилади хабарда.

Россия Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатилганини эълон қилди. «Коммерсант»нинг аниқлик киритишича, иш Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) билан қўзғатилган.