Швеция Қироллик Фанлар академияси иқтисодиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотига Американинг уч нафар иқтисодчиси — Бен Бернанке, Дуглас Даймонд ва Филип Дыбвиг лойиқ топилди.

Асосий номинациялардан фарқли равишда ушбу мукофотни Альфред Нобель хотирасига атаб Швеция миллий банки таъсис этган. Мукофот иқтисодиёт соҳасидаги ютуқлар учун берилади.

Жорий йилдаги номзодлар «банкларнинг иқтисодиётдаги, айниқса, молиявий инқирозлар давридаги ўрни ҳақидаги тушунчаларни сезиларли даражада яхшилагани, тадқиқот хулосаларига кўра, нега банкларнинг муваффақиятсизликка учрамаслиги муҳимлигини тушунтириб бергани» учун танлаб олинган.

«Замонавий тадқиқотлар нима учун банклар фаолият юритиши мухим эканлиги, уларнинг муваффақитсизлиги молиявий инқирозларнинг кучайтириб юбориши ҳақидаги дастлабки фикрлар 1980 йиллар бошида Бен Бернанке, Дуглас Даймонд ва Филип Дыбвиг томонидан асос солинган. Уларнинг таҳлили молия бозорларини тартибга солиш ва молиявий инқирозларни бартараф этишда катта амалий аҳамиятга эга эди», — дейилади пресс-релизда.

Naked science нашрининг хабар беришича, 1969 йилдан 2021 йилга қадар 89 нафар олим йўналиш бўйича лауреат бўлган. Улар орасида энг ёши француз иқтисодчиси ва Массачусетс технология институти (АҚШ) профессори Эстер Дуфло (мукофотни 2019 йилда олиш вақтида у 46 ёшда эди), энг ёши каттаси эса (асли полшалик) Америка иқтисодчи ва математик Леонид Гурвич эди. У мукофотни 2007 йилда, 90 ёшида, ўлимидан бир неча ой олдин олган.

Эндиликда Нобель-2022 ҳафтасини ёпиқ дея эълон қилиш мумкин. Лауреатларни тақдирлаш маросими 10 декабрь куни — Альфред Нобельнинг вафот этган санасида ўтказилади.

2020−2021 йиллардагидан фарқли равишда, жорий йилда барчаси тантанали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, тадбирга сўнгги икки йил ичида мукофотни қўлга киритганлар ҳам таклиф этилади.

Мукофотнинг соврин жамғармаси ўн миллион швед крони ёки тахминан 900 минг долларни ташкил қилади. Шунингдек, совриндорлар олтин медаллар ва дипломлар билан тақдирланади.