Москвада мажбурий эмлаш жорий этилгани, Исроил полицияси билан тўқнашувда 80 дан ортиқ фаластинликларнинг жароҳатлангани, НAТОнинг Aфғонистон кучларини ўқитиш учун бир қатор давлатлар билан музокаралар олиб бораётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Исроилда ниқоб тақиш режимининг бекор қилингани, Жанубий Корея ва КХДР ўртасидаги чегарани роботлар қўриқлаши, Япониядаги мухолифатнинг ҳукуматга ишончсизлик вотумини билдиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
AҚШ ва Россияда 2 мингдан ортиқ ядровий каллак юқори тайёргарлик ҳолатида тураётгани, Германиянинг Telegram устидан шикоят қилгани, G7'нинг ривожланаётган мамлакатларга вакциналарнинг 2,3 млрд дозасини етказиб бериши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Москвада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашгани сабабли 15−19 июнь дам олиш кунлари деб эълон қилинди, 20 июнга қадар ҳайвонот боғлари ва савдо марказларидаги фудкортлар ёпилди, ресторан ва кафелар кечки пайт ишламайди. Талабалар имтиҳонларни онлайн топширишади. Шунга ўхшаш чекловлар, фақат дам олиш кунларисиз, Санкт-Петербургда ҳам жорий қилинди.
Исроил парламенти мамлакатнинг янги коалицион ҳукуматини тасдиқлади. Унга кўра, 12 йил давомида Исроилнинг бош вазири бўлган Биньямин Нетаньяху ўз лавозимини тарк этди. «Ямина» партияси раҳбари Нафтали Беннет мамлакат бош вазири бўлди. Партиялар орасидаги келишувга кўра, у икки йилдан сўнг ўрнини бошқа партия етакчисига бўшатиб бериши керак бўлади.
Хитойнинг «Чжужун» марсоходи Марсдан «селфи» ва Утопия текислигининг қўниш жойидан панорамали фотосуратини тақдим этди. Фотосуратлардан бирида ХХР байроғини ва Пекин-2022 Олимпиадасининг рамзларини кўриш мумкин.
«Толибон» Туркиядан ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ҳаракат шу тарзда НАТО ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши ортидан Анқаранинг Қобул аэропортини муҳофаза қилиш юзасидан берган таклифига муносабат билдирди.
Исроилнинг дунёда биринчи бўлиб мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлагани, Ҳиндистонда хавфли замбуруғ тури билан касалланганлар сони 31 мингдан ошгани, National Geographic’нинг бешинчи океан мавжудлигини тан олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Женева аҳолисидан Россия-AҚШ саммити куни уйдан туриб ишлаш сўралгани, КХДР собиқ етакчиларининг сиёсати партия уставидан олиб ташлангани, Aлбания парламентининг мамлакат президентига импичмент эълон қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2020 йилда 16 та Осиё филлари Хитой жанубидаги қўриқхонадан қочиб кетган эди. Куни кеча ухлаб ётган ҳайвонлар Сиань яқинидаги ўрмон қўнимида топилди.
Москва шаҳар суди Коррупцияга қарши кураш фонди, Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси ва Россия муҳолифатчиси Алексей Навалнийнинг ҳудудий штабини экстремистик ташкилотлар деб тан олди.
АҚШ йил охиригача Pfizer вакцинасининг 200 млн доза, кейинги йилнинг июнь ойигача эса яна 300 млн дозасини сотиб олиб турли мамлакатларга тақсимлаб тарқатишни режалаштирмоқда.
Пашиняннинг ўз ўғлини Озарбайжондаги арман асирларига айирбошлашни таклиф қилгани, Сурия ТИВнинг Голан тепаликлари республика таркибида қолишини таъкидлагани, Johnson & Johnson вакцинасининг миллионлаб дозаси яроқсиз ҳолга келгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Quacquarelli Symonds томонидан эълон қилинган World University Rankings 2022 рейтингида Массачусетс технология институти биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, кучли учликни Оксфорд ва Стэнфорд университетлари тўлдириб туришибди.
Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри The Economist Intelligence Unit талқинига кўра, яшаш учун энг қулай бўлган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Дамашқ эса энг ноқулай шаҳар деб топилди.
Сальвадор биткоин криптовалютасини қонуний тўлов воситаси деб тан олган илк мамлакатга айланди. Мамлакат президенти бу борадаги қонун ҳужжатини имзолаши билан Сальвадорда биткоин криптовалютасини тўлов учун қабул қилишни мажбурий қилиб қўйилади.
Мармара денгизининг шилимшиқ модда билан қоплангани, Покистоннинг ўз ҳарбий базаларини АҚШга беришдан бош тортгани, Беларусда 470 дан ортиқ кишининг сиёсий айблов бўйича ҳибсга олингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Буркина-Фасода жангариларнинг қишлоққа ҳужуми натижасида 160 кишининг ҳалок бўлгани, Google’нинг Францияга 220 млн евро миқдорида жарима тўлаши, Чернобиль зонасида туризмнинг ривожлантирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
БМТ 2021−2030 йилларга мўлжалланган Экотизимни тиклаш ўнйиллиги бошланганлигини эълон қилди. Фавқулодда тиклаш талаб қилинадиган экотизимларга ўрмонлар, тоғлар, чучук сув ҳавзалари, океанлар ва бошқалар киради, дея хабар берди БМТ.
Покистоннинг Готки шаҳрида поездлардан бири рельсдан чиқиб кетиб, иккинчи йўловчи поездига урилди. 36 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бир неча одамлар вайроналар остида қолиб кетган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг