Жаҳон

Остонага ўз номи қайтарилди, Қозоғистон президенти бир муддатга сайланади
17 сентябрь 2022, 22:46

Остонага ўз номи қайтарилди, Қозоғистон президенти бир муддатга сайланади

Қозоғистон пойтахти номи яна Остонага ўзгартирилди, мамлакат президенти эса қайта сайланиш ҳуқуқисиз етти йиллик муддатга сайланади. Конституцияга киритилган ўзгартиришлар Қасим-Жомарт Токаев томонидан имзоланди.

Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий провокацияда айблади
17 сентябрь 2022, 09:05

Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий провокацияда айблади

Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий провокацияда айблади. Шунингдек, у БМТ Хавфсизлик кенгашининг айрим резолюциялари самарасизлиги ҳақида ҳам гапирди. Арманистон Озарбайжон ҳудудини фақат СССР чегараларидагина тан олишга тайёрлигини билдирди.

Қирғизистон чегарадаги можаро туфайли 136 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди
17 сентябрь 2022, 00:47

Қирғизистон чегарадаги можаро туфайли 136 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро давом этди. Қирғизистон 136 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди, 87 киши жабрланган. Ўзбекистонликлар қирғизларга нон тарқатаётгани айтилмоқда. Тожикистон эса қирғиз томони жанговар вертолётлар ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ҳужум қилаётганини билдирган.

Қирғиз-тожик чегарасининг бутун периметрлари бўйлаб қуролли тўқнашувлар содир бўлди
16 сентябрь 2022, 14:59

Қирғиз-тожик чегарасининг бутун периметрлари бўйлаб қуролли тўқнашувлар содир бўлди

Қирғиз-тожик чегарасида вазият яна кескинлашиб, чегара бўйлаб қуролли тўқнашувлар бўлгани, бунда оғир ҳарбий қуроллардан фойдаланилгани айтилди. Томонлар ҳодисада бир-бирини айблади. Кейинроқ 2 давлат миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олгани маълум қилинди.

Владимир Зеленский Киевда автоҳалокатга учради
15 сентябрь 2022, 10:36

Владимир Зеленский Киевда автоҳалокатга учради

15 сентябрга ўтар кечаси Украина президенти кортежи ва енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Владимир Зеленский жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда.

Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги маълум қилинди
14 сентябрь 2022, 20:41

Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги маълум қилинди

Арманистондаги вазият туфайли мамлакат бош вазири Никол Пашиняннинг Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги маълум қилинди. Аввалроқ у «Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва Озарбайжон қуролли кучларининг олиб чиқиб кетилишини таъминлаш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Туркия Туркманистон фуқаролари учун визасиз киришни бекор қилди
14 сентябрь 2022, 19:12

Туркия Туркманистон фуқаролари учун визасиз киришни бекор қилди

Туркия ҳукумати Туркманистоннинг илтимосига кўра, туркманистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди. Авваллари мазкур давлат фуқаролари Туркияда туризм мақсадида 30 кунгача визасиз қолиши мумкин эди.

ОАВ: Россия яширин халқаро сиёсий кампанияга камида $300 млн сарфлаган
14 сентябрь 2022, 18:15

ОАВ: Россия яширин халқаро сиёсий кампанияга камида $300 млн сарфлаган

Халқаро сиёсий воқеаларга таъсир ўтказиш мақсадида Россия бутун дунё бўйлаб сиёсий кучларни молиялаштириш учун камида $300 млн ажратган, дея хабар беради Америка ОАВ нашрлари. Мақолаларда Осиё давлатларининг биридаги президентликка номзодга миллионлаб доллар берилганлиги тилга олинади.

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи
14 сентябрь 2022, 16:03

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи

РФ марказий банки ва Молия вазирлиги ҳукумат мажлисида хорижий банкларга мамлакат ҳудудида филиалларини очишга рухсат беришни таклиф қилди. Бироқ ташаббус билан фақат дўстона мамлакатларнинг кредит ташкилотлари Россияда ўз филиалларини очишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон чегарасида тинчликка эришилганини олқишлади
14 сентябрь 2022, 13:49

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон чегарасида тинчликка эришилганини олқишлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон-Арманистон чегарасида юзага келган ҳарбий тўқнашув бартараф этилганини олқишлади. Шунингдек, томонларни мавжуд муаммоларни тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар доирасида ҳал этишга чақирди.

Дунё бўйича 770 млндан ортиқ аҳоли ўқиш ва ёзишни билмайди — ЮНЕСКО
13 сентябрь 2022, 16:24

Дунё бўйича 770 млндан ортиқ аҳоли ўқиш ва ёзишни билмайди — ЮНЕСКО

ЮНEСКО бош директори Одри Азуле дунёда 770 миллиондан ортиқ вояга етганлар ўқиш ва ёзишни билмаслиги ҳақида маълум қилди. Уларнинг 60 фоизи аёллар ҳисобланади. Шунингдек, пандемия натижасида 24 миллионга яқин ўқувчи ҳеч қачон мактаб ва бошқа таълим муассасаларига қайтмаслиги мумкин.

Қозоғистон президенти пойтахтни Остона деб қайта номлашни маъқуллади
13 сентябрь 2022, 15:37

Қозоғистон президенти пойтахтни Остона деб қайта номлашни маъқуллади

Қозоғистон парламенти депутатлари пойтахт номини Нурсултондан Остонага ўзгартиришни таклиф қилишди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарни аввалги номига қайтаришни қўллаб-қувватлади. Эндиликда конституциявий қонун лойиҳасига ўзгартириш киритилади.

Озарбайжон ва Арманистон чегарасида навбатдаги кескинлик юзага келди
13 сентябрь 2022, 15:05

Озарбайжон ва Арманистон чегарасида навбатдаги кескинлик юзага келди

13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида ҳарбий тўқнашув юз берди. Томонлар ўқ отишни бошлаганликда бир-бирини айблади. Икки давлат ҳарбий хизматчилари орасида қурбонлар мавжуд.

Украина Россия кучлари апрель ойидан бери эгаллаганидан кўра кўпроқ ҳудудни қайтариб олди — ISW
13 сентябрь 2022, 00:09

Украина Россия кучлари апрель ойидан бери эгаллаганидан кўра кўпроқ ҳудудни қайтариб олди — ISW

Украина қўшинлари қарши ҳужум бошланганидан бери Россия босиб олган 70 км гача ичкаридаги позицияларга силжишга муваффақ бўлди ва рус қўшинлари апрель ойидан бери эгаллаган 3000 кв кмдан кўпроқ майдонни қайтариб олди, дейилади ISW ҳисоботида. Уруш 2023 йилгача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қирғизистонда отиб ўлдирилган журналист Алишер Соипов иши бўйича тергов яна тўхтатилди
12 сентябрь 2022, 09:36

Қирғизистонда отиб ўлдирилган журналист Алишер Соипов иши бўйича тергов яна тўхтатилди

Қирғизистонлик журналист Алишер Соипов 2007 йили Ўшда отиб кетилганди. 2010 йилда қотилликда айбланган шахс ҳам орадан 2 йил ўтиб озодликка чиқарилган. 15 йилдирки журналистнинг қотили топилмаяпти. Марҳумнинг укаси «Газета.uz»га иш 2019 йилда қайта очилиб, 2022 йилда яна ёпилганини маълум қилди.

Чарлз III расман Буюк Британия қироли бўлди
10 сентябрь 2022, 18:23

Чарлз III расман Буюк Британия қироли бўлди

10 сентябрь куни Буюк Британия тахтининг ворислик кенгаши Лондондаги Авлиё Жеймс саройида Чарлз III ни мамлакатнинг янги қироли деб расман эълон қилди.

Шимолий Корея расман ўзини ядровий давлат деб эълон қилди
9 сентябрь 2022, 18:30

Шимолий Корея расман ўзини ядровий давлат деб эълон қилди

Шимолий Корея ядро қуроли тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, «душман кучлар» томонидан ҳужум таҳдиди юзага келганда, улардан превентив фойдаланишга рухсат берди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРнинг ядровий мақоми энди «қайтариб бўлмайдиган» эканлигини айтди.

Елизавета II`нинг болалиги, тахтга ўтириши ва ҳукмронлигидаги энг эсда қоларли онлар суратларда
9 сентябрь 2022, 16:09

Елизавета II`нинг болалиги, тахтга ўтириши ва ҳукмронлигидаги энг эсда қоларли онлар суратларда

Дастлаб Елизавета II`нинг қиролича бўлиш имконияти кам эди. Аммо у Британия қироличасига айланди ва мамлакат монархлари орасида энг узоқ муддат ҳукмронлик қилган инсонга айланди. Елизавета II`нинг болалиги, тахтга ўтириши ва ҳукмронлик даврини эсга оламиз (фото).

Қиролича Елизавета II вафот этди
8 сентябрь 2022, 23:05

Қиролича Елизавета II вафот этди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Қироличанинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз янги монарх бўлади. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди.

Эстония, Латвия, Литва ва Польша россиялик сайёҳларнинг киришини тақиқлайди
8 сентябрь 2022, 20:37

Эстония, Латвия, Литва ва Польша россиялик сайёҳларнинг киришини тақиқлайди

19 сентябрдан бошлаб Эстония, Латвия, Литва ва Польша россиялик сайёҳларнинг исталган давлат томонидан берилган Шенген визаси билан мамлакатга киришини тўхтатади. «Эстонияга Шенген визаси билан келманг, бу ерда сизни хуш кўришмайди», — деди Эстония ташқи ишлар вазири россияликларга.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг