«тайинлов» тегли мақолалар


Нозимжон Холмуродов ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
31 август 2022, 20:34

Нозимжон Холмуродов ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари ўринбосари бўлди
8 июл 2022, 18:20

Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари ўринбосари бўлди

Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
12 июн 2022, 12:08

Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Кузда вилоят ҳокими унга ҳайфсан эълон қилган эди.

Ботир Парпиев маҳалла вазири маслаҳатчиси бўлди
6 июн 2022, 21:03

Ботир Парпиев маҳалла вазири маслаҳатчиси бўлди

Ҳукумат қарори билан Ботир Парпиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди. Унинг лавозими мақом бўйича вазир ўринбосари лавозимига тенг.

Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди
2 июн 2022, 17:22

Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди

Бош прокуратура масъул ходими Баҳодир Абдикаримов Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 5,5 ой ишлаган Шахриёр Нуруллоевнинг ўрнини эгаллади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди
27 май 2022, 19:18

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди

Абдумалик Назиров «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у Энергетика вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

«Ўзбекконцерт»га янги директор тайинланди
25 май 2022, 16:09

«Ўзбекконцерт»га янги директор тайинланди

Давлат филармонияси директори ўринбосари Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» директори этиб тайинланди.

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди
24 май 2022, 20:12

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тулкин Абдусаттаров адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди
23 май 2022, 10:34

Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди

Қўрғонтепа тумани ҳокими ёрдамчиси Махамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. У олдинроқ Миллий банкнинг Андижон вилояти филиали раҳбари ҳам бўлган.

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди
23 май 2022, 09:50

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари ўзгарди
14 май 2022, 10:59

Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари ўзгарди

Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Саъдулло Истамовнинг ўрнини эгаллади.

Бир нечта шаҳар ва туманларга янги ҳокимлар тайинланди
10 май 2022, 10:38

Бир нечта шаҳар ва туманларга янги ҳокимлар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар, шунингдек, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, қолаверса, Конимех ҳамда Навбаҳор туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
29 апрель 2022, 19:33

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли фармонига асосан Шохрух Аминов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида прокурор лавозимида фаолият юритган.

Туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди
26 апрель 2022, 15:54

Туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев ва Ботиржон Шахриёров туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосар этиб тайинланди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
19 апрель 2022, 16:11

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Алишер Қодиров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
17 апрель 2022, 15:36

Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Азиз Эргашев тайинланди. У «Ўзнефтгазинспекция» Жиззах вилоят бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Антимонополия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди
7 апрель 2022, 13:28

Антимонополия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов лавозимидан озод этилди. У UzAuto Motors монополиясига қарши чиққан эди ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушгандан кейин давлат имтиҳон марказлари ёпилгани нотўғри бўлганини айтган эди.

Савдо-саноат палатасига раис тайинланди
25 март 2022, 14:16

Савдо-саноат палатасига раис тайинланди

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Даврон Ваҳобов Савдо-саноат палатасига раҳбар этиб тайинланди.

Авазжон Каримов спорт вазирига маслаҳатчи бўлди
9 март 2022, 16:05

Авазжон Каримов спорт вазирига маслаҳатчи бўлди

Ҳукумат қарори билан Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига Авазжон Каримов тайинланди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
8 март 2022, 17:28 2

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Озода Парпибаева Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, Раъно Турдибоева ва Нодира Эгамбердиева қўмита раисининг ўринбосарлари бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг