Ботир Раҳматович Парпиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар берди Маҳалла вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.
Вазирлик маълумотларига кўра, маслаҳатчи лавозими мақом бўйича вазир ўринбосари лавозимига тенглаштирилган.
Ботир Парпиев (1946 йилда туғилган) 2002 — 2004 йилларда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси, ундан аввал эса ички ишлар вазири ўринбосари (1998 — 2002) ва фавқулодда вазиятлар вазири лавозимларида ишлаган. 2004 — 2018 йилларда Давлат солиқ қўмитасини бошқарган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Сўнгра Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, шунингдек, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари (вазирлик қайта ташкил этилгунга қадар) лавозимларида ишлаган.