Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Шералиев тайинловга қадар Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори ўринбосари бўлган.

«Ўзбекконцерт» муассасасининг олдинги директори Жамолиддин Узоқов ушбу лавозимда 2021 йил май ойидан бери фаолият юритаётган эди.