«тайинлов» тегли мақолалар


Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди
31 январ 2023, 16:45

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди

Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистон маданият ва туризм вазирига ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 15:17

Ўзбекистон маданият ва туризм вазирига ўринбосарлар тайинланди

Баходир Ахмедов ва Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Фирдавс Абдухолиқов вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори, Рустамбек Курбанов эса вазирлик ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси бўлди.

Азамат Фазилов президент Администрациясига ишга ўтди
6 январ 2023, 21:21

Азамат Фазилов президент Администрациясига ишга ўтди

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаменти бошлиғи Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шуҳрат Ғаниев президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди
4 январ 2023, 16:08 1

Шуҳрат Ғаниев президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Шуҳрат Ғаниев президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди (рўйхат)
30 декабр 2022, 18:40

Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди (рўйхат)

Ўзбекистон президенти фармони билан мамлакатнинг бир қатор қайта ташкил этилган вазирликларига раҳбарлар тайинланди. Уларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди
30 декабр 2022, 13:43

Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди

Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди
22 декабр 2022, 15:09

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Шукуржон Гаипов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У 2018 йилдан ҳозиргача «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Фарход Эрманов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига раис бўлди
17 декабр 2022, 13:02

Фарход Эрманов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига раис бўлди

Президентнинг тегишли фармони билан 2018 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётган Фарход Эрманов лавозимидан озод этилди. У Кахрамон Сариев ўрнига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси этиб тайинланди.

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди
16 ноябр 2022, 11:44

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов Адлия вазирлигига раҳбар бўлди. У шу кунларда президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Русланбек Давлетовнинг ўрнини эгаллади.

Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
15 ноябр 2022, 12:29

Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Тошкент шаҳар ва 4 та вилоят қурилиш бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди
3 ноябр 2022, 12:56

Тошкент шаҳар ва 4 та вилоят қурилиш бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

Тошкент шаҳри, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларининг қурилиш бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди. Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи ўз аризасига асосан ишдан олинди.

Ботир Кудратходжаев ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди
2 ноябр 2022, 11:41

Ботир Кудратходжаев ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди

Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Кудратходжаев бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди.

Қорақалпоғистон ва Сирдарёдаги туманларга янги прокурорлар тайинланди
19 октябр 2022, 15:54

Қорақалпоғистон ва Сирдарёдаги туманларга янги прокурорлар тайинланди

Қорақалпоғистоннинг Тахиатош ва Нукус ҳамда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманига прокурор тайинланди.

Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди
19 октябр 2022, 12:09

Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Асака банк бошқарув раиси сифатида фаолият юритган.

Вазирлар ва қўмита раҳбарлари ўринбосарлари туманларга ҳоким этиб тайинланди
17 октябр 2022, 16:46

Вазирлар ва қўмита раҳбарлари ўринбосарлари туманларга ҳоким этиб тайинланди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов Нурободга, фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азизбек Латифжонов Пахтаободга ва монополияга қарши курашиш қўмитасида раиси ўринбосари Бекзод Умматов Асака туманига ҳоким этиб тайинланди.

Фарғона ва Сардоба туманларига янги ҳокимлар тайинланди
17 октябр 2022, 11:16

Фарғона ва Сардоба туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Мирзаев Сардоба туманига, Ҳамидулло Иномов эса Фарғона туманига ҳоким бўлди. Қолаверса, Қашқадарё ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди. Ҳокимнинг яна бир ўринбосари ва Чироқчи ҳокимига эса «ҳайфсан» берилди.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
29 сентябрь 2022, 18:43

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.

Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлди
27 сентябрь 2022, 18:02

Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Ўктам Тўраев Термиз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди
21 сентябрь 2022, 09:50

Ўктам Тўраев Термиз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Ўктам Тўраев Термиз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди.

Шайхонтоҳур туманига Ботир Зоҳидов ҳоким этиб тайинланди
19 сентябрь 2022, 14:29

Шайхонтоҳур туманига Ботир Зоҳидов ҳоким этиб тайинланди

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг