Ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, Махамадмусо Обидов Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Миллий банки сайтидаги маълумотларга кўра, Махамадмусо Обидов банкнинг Андижон вилояти филиали раҳбари ҳам ҳисобланган.