Алишер Райимов Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тайинловга қадар у «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг «Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси» филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Райимов 1981 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Ангрен шаҳрининг олдинги ҳокими Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни касалликдан сўнг вафот этган эди.