Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига Қодиров Баходир Рахимович тайинланди, деб хабар берди ЎзА.


Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бундан ташқари, Зарафшон шаҳар ҳокими лавозимига Рахманов Назирбек Исраилович тайинланди. Бунга қадар у «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Навоий шаҳар ҳокими лавозимига Эгамқулов Муратхан тайинланди. Бунгача у Конимех тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Конимех туманига эса Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Рўзиев Руслан Насирович ҳоким этиб тайинланди.

Шу кунга қадар Навоий вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Ўроқов Азамат Шодиевич эса Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.