Ачилов Муроджон Азаматович Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У Қудратбек Қадамбаевич Игамбергенов ўрнини эгаллади.

Муроджон Ачилов 1980 йилда Урганч вилоятида туғилган, 2000 йилда Урганч давлат университетини, 2003 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассисликлари — иқтисодиёт ва банк иши.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2020 йилдан Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. Бунгача у қарийб 20 йил давомида «Агробанк» тизимида (собиқ «Пахтабанк») ишлаб, етакчи мутахассисликдан Хоразм бошқармаси бошлиғи, банк бошқаруви раиси ўринбосаригача бўлган лавозимларда ишлаган.

2021 йил август ойида президент фармони билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Ўша йилнинг ноябрь ойида вилоят ҳокимининг фармойиши билан Муроджон Ачиловга Хоразмдаги бошқа саккиз нафар туман ҳокимлари қатори Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан ҳайфсан берилди.