Қодиров Алишер Абдулахатович Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Алишер Қодиров (1975 й. т.) Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 1992 йилда Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқ тушумларини жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

У 2021 йил июль ойидан буён Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.