Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Эргашев Азиз Мамарасулович тайинланди, дея хабар қилди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Ташкилий масала 15 апрель куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда кўриб чиқилди.

У Жиззах вилояти Молия бошқармаси бошлиқ ўринбосари лавозимига тайинланган Тожибоев Жасур Эргашевич ўрнини эгаллади.

Азиз Эргашев бунга қадар «Ўзнефтгазинспекция» Жиззах вилоят бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.