Президентнинг 29 апрелдаги фармонига кўра, Шохрух Азаматович Аминов Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бунга қадар Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган. Бундан олдин эса Навоий вилояти прокурори лавозимида фаолият юритан.