Назиров Абдумалик Абдусалимович «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Абдумалик Назиров бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, компания Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.