Акмалжон Маҳмудалиев Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У 2017 йилдан буён ҳоким ўринбосари лавозимида ишлаб келган Саъдулло Истамовнинг ўрнини эгаллади.
Акмалжон Маҳмудалиев 1974 йилда туғилган. Тайинловга қадар 2018-йилдан буён Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Маълум қилинишича, у 1995 йилда Самарқанд кооператив институтининг бухгалтерия ҳисоби факультетини, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтининг дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси факультетини тамомлаган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
2009−2013 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси Фарғона ҳудудий бўлими бош давлат дон инспектори, 2013 йил сентябрь ойидан 2018 йил июнь ойига қадар инспекция бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.