«тайинлов» тегли мақолалар


Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди
15 август 2023, 14:43

Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди

Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди
12 август 2023, 08:15

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди

Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.

Марказий банк раҳбарига кадрлар сиёсати ва режим бўйича ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 20:41

Марказий банк раҳбарига кадрлар сиёсати ва режим бўйича ўринбосар тайинланди

Улуғбек Носиров Ўзбекистон Марказий банки раисининг янги ўринбосари бўлди, дея хабар берди «Газета.uz» манбаси. У «кадрлар сиёсати ва режим назорати» учун масъул бўлади.

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 11:38

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 09:22

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент фармони билан Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
8 август 2023, 23:21

Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Вазирнинг аввалги ўринбосари Азизбек Икрамов яқинда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди
7 август 2023, 21:47

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Алишер Ҳалилов Қўрғонтепа туманига ҳоким бўлди. Туманнинг аввалги ҳокими президент Шавкат Мирзиёев топшириғи бўйича ишдан бўшатилган эди.

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди
7 август 2023, 20:46

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди

Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.

Ховос туманига ҳоким тайинланди
7 август 2023, 17:39

Ховос туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
7 август 2023, 16:00

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига ректор тайинланди
5 август 2023, 09:52

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига ректор тайинланди

Шаҳзода Негматова Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтининг ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.

Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
3 август 2023, 23:57

Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради
3 август 2023, 12:32

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.

Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди
27 июл 2023, 23:18

Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Марказий банки раисига ўринбосар тайинланди
26 июл 2023, 20:37

Ўзбекистон Марказий банки раисига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президенти фармони билан Содир Мелибоев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Оқолтин туманига янги ҳоким тайинланди
22 июл 2023, 17:11

Оқолтин туманига янги ҳоким тайинланди

Комилжон Эрназаров Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманига ҳоким бўлди.

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
15 июн 2023, 09:38

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шерзод Рабиев адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди
2 июн 2023, 14:09

Шерзод Рабиев адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди

Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келган Шерзод Рабиев адлия вазирига ўринбосар бўлди. Вазир ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.

Алишер Султанов президент маслаҳатчиси этиб тайинланган
18 май 2023, 21:40

Алишер Султанов президент маслаҳатчиси этиб тайинланган

Собиқ энергетика вазири Алишер Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди.

Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар тайинланди
18 май 2023, 09:20

Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар тайинланди

2019 йилдан бери Тошкент шаҳри ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Абдулвосид Хомитжонов эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг