Вазирлар Маҳкамасининг 2 июндаги қарори билан Абдикаримов Баҳодир Ганжиевич Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори лавозимига тайинланди, деб хабар берди ЎзА.

У тайинловга қадар Ўзбекистон Бош прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

У 29 май куни Маданий мерос агентлиги директори лавозимидан озод этилган Шахриёр Нуруллоевнинг ўрнини эгаллади. Нуруллоев ушбу лавозимда 5,5 ой фаолият олиб борганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил апрель ойида президент фармони билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва хориждаги Ўзбекистон маданий бойликларни ўрганиш маркази асосида Маданий мерос агентлиги ташкил этилганди. Ҳужжатга кўра, Маданий мерос агентлиги Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулкини асраш бўйича ишларнинг буюртмачиси сифатида белгиланган.