Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди, дея хабар берди ташкилот матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Жума куни Зайнилобиддин Низомиддинов президент фармонига мувофиқ «саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан» президент Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилган эди.

У ушбу лавозимда 2018 йил августидан бери ишлаб келаётган эди, ундан олдин эса Шавкат Мирзиёев бош вазир бўлган вақтда унинг ёрдамчиси сифатида ишларди.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирги кунга қадар Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти тузилмасида раиснинг биринчи ўринбосари лавозими мавжуд бўлмаган.