Ўтган 3 йилда 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида ОТМларга ўқишга кирган

2018−2020 йилларда жами 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёздан фойдаланиб, ОТМларга ўқишга кирган. Бош прокуратура ўрганишларига кўра, имтиёздан фойдаланувчилар сонини сунъий ошириш мақсадида айрим спорт мусобақаларининг сони орттирилган. Туризм ва спорт вазирлиги бунда асосий айбдор мусобақа бош ҳакамлари эканлигини таъкидлаб, улар спорт федерациялари томонидан белгиланишини қайд этди.

Эльмира Баситханова аёлнинг туғруқдан кейинги ўлимини яширишга уринганини рад этди

Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ССВ раҳбаридан туғруқдан кейин вафот этган аёлнинг ўлимини яширишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. У мазкур хабарни рад этиб, бу «вазиятни нотўғри талқин қилиш» деб ҳисоблашини таъкидлади.

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат бўйича ўтказилган мониторингда 65 нафар мансабдор шахсга жами 198 млн 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди. Мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.

Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. Яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Daryo мухбирини бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлгани айтилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Мухтор Темиров 13-Қашқадарё сайлов округи матбуот маркази раҳбари Жаҳонгир Тўйчиевни ҳақоратлади, Daryo мухбири Отабек Қўлдошевга нисбатан эса куч ишлатди. Бунга пресс-тур вақтида ажратилган автобуснинг «олиб қўйилиши» сабаб бўлгани айтилмоқда. Компания матбуот хизмати муносабат билдирди.

Ўзбекистон 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди

Вазирлар Маҳкамаси тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришда масъулиятсизликка йўл қўйган икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосарига интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Ипак йўли» туризм университетига маданий мерос ихтисослиги қўшилмоқда

«Ипак йўли» туризм университети маданий мерос ихтисослигига ҳам эга бўлади ва ШХТнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч ОТМга айланади. Шунингдек, университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади.

Январь-сентябрь ойларида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсди

Марказий банк таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари (NPL) ҳажми 5,4 баробар ўсиб, 5,2 триллион сўмга етган. Шу билан бирга, кейинги ойларда банкларнинг кредит портфелининг сифати босқичма-босқич яхшиланмоқда.

Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳати олди

Наманган вилоятида Damas машинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 8 киши оғир тан жароҳати олди, икки йўловчи вафот этди. Яна бир ҳолатда эса Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётганида уриб юборди.

Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида Марказий Осиё бўйича биринчи бўлди

Дунё армиялари бўйича Global Firepower Index — 2021 рейтингида Ўзбекистон Қуролли кучлари 140 давлат ичидан 51 ўринни эгаллади. Мамлакат армияси Марказий Осиё бўйича биринчи ўринда.

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди

Фарғона халқаро аэропортидан Сўх туманидаги янги аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди. Humo Air авиакомпаниясига қарашли лайнер парвози 40 дақиқани ташкил қилди.

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил этди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча ҳаражат» — Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман мутахассиси Нозимахон Саидалиеванинг таъкидлашича, давлат органларининг айрим мансабдорлари ҳануз эскича фикрламоқда. Шу йилнинг 9 ойида 1000 дан ортиқ мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилиб, 225 тасига эса интизомий жазо қўлланилган. Қолаверса, тадбиркорлар манфаатига судларга 28 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган. «Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча ҳаражат» — деди у.

Мусулмонлар идораси Қашқадарёда қўлга олинган «жиҳодчилар» орасида имом-ноиб борлиги бўйича муносабат билдирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» аъзоси сифатида гумон қилиниб, ушланган масжид имом-ноиби аслида бошқа касб эгаси эканлигини маълум қилди. «Ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаймиз», — дейилади муносабатда.

Гулистонда Миллий гвардия ходимлари 3 нафар болани ис гази заҳарланишидан сақлаб қолди

Гулистон туманида Миллий гвардия ходимлари хонадонлардан бирида ис газидан захарланиш оқибатида карахт холда бўлган 3 нафар болани қутқариб қолди.

Рақамли «Bank Apelsin»га лицензия берилди

Тошкент шаҳрида янги рақамли банк — «Bank Apelsin» рўйхатдан ўтказилди. У Kapitalbak томонидан 2019 йилда ишга туширилган Apelsin иловасидан келиб чиқди.

Бокс. Жаҳон чемпионатида 8 ўзбекистонлик спортчининг 7 нафари кейинги босқичга йўл олди

Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги икки кунида Ўзбекистондан саккиз вакил иштирок этди. Улардан етти нафари рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди, Шахобиддин Зоиров турнирнинг 1/8 финалида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.