Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.

Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилди.

-90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этган Ўзбекистоннинг Давлат Бобонов финал баҳсида бразилиялик Годой Де Мачедони мағлубиятга учратди. Маълумот учун, Давлат Бобонов финалга қадар Австрия, Россия ва Словакия дзюдочиларидан устун келган.

Бобоновдан ташқари Дилшожон Баратов (-60 кг), Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ва Диёра Келдиёрова (-52 кг) чемпион бўлди. Шоҳрух Бахтиёров (100 кг) бронза медали соҳибига айланди. Дзюдочилар жамоавий баҳсларда чиқишларини давом эттирадилар.

Аввалроқ Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олган эди. У Ришод Собировнинг 9 йил аввалги натижасини такрорлади.

«Газета.uz» аввалроқ Давлат Бобоновнинг мураббийи Ўктам Раҳмонов билан интервьюни эълон қилган эди.