30−31 октябрь кунлари Белградда (Сербия) ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида саккиз нафар боксчи иштирок этди.

Биринчи бўлиб 1/8 финалда ирландиялик Рики Несбиттни мағлуб этган Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) рингга кўтарилди (5:0). Ярим финалга чиқиш учун ўзбекистонлик боксчи қозоғистонлик Темиртас Жусупов билан жанг қилади.

Саралаш баҳсларида рақиби италиялик Симоне Фиори бўлган Одилжон Асланов (-80 кг) навбатдаги жангда рингга кўтарилди. Жанг ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси (4:1) билан якунланди.

Шанба куни Музҳибилло Турсунов (-63,5 кг) ва Саиджамшид Жафаров (-75 кг) ҳам жанг ўтказди. Ҳар икки боксчи ҳам Япония вакилларига қарши рингга чиқди. Турсунов дебют жангида Таига Иманагу (5:0) устидан ғолиб келган бўлса, Жафаров муваффақиятли ўйинини давом эттириб, Юито Маривакини (5:0) мағлуб этди (видео).

Якшанба кунги жанглар доирасида -54 кг вазн тоифасидаги Шаҳобиддин Зоиров биринчи бўлиб 1/8 финалда иштирок этди. Яқин масофада ўтган жангда Олимпия чемпиони япониялик Томоя Субоига ютқазди (2:3) (видео).

Оғир вазн тоифасида Лазизбек Муллажонов (+92 кг) Буюк Британияда «янги Энтони Жошуа» деб аталган англиялик Делисиоус Ауриерни (5:0) мағлуб этиб, чорак финалга чиқди (видео).

Шунингдек, словениялик Тадеи Сернога қаршилик кўрсатган Абдумалик Ҳалаков (-60 кг) ҳам ғалаба келтирди. Халаков рақибини ишончли мағлуб этиб, чорак финал босқичи иштирокчисига айланди (видео).

Шу куни охирги бўлиб Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг) чиқиш қилди. У қозоғистонлик Айбек Оралбайни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди (видео).1 ноябрь учун тақвим

-67 кг: Асадхужа Мўйдинхўжаев — Севонтретс Оказава (Япония);

-75 кг: Саиджамшид Жафаров — Миршариф Казимзаде (Озарбайжон);

-63,5 кг: Музҳибилло Турсунов — Чу-Эн Лаи (Хитой Тайпейи);

-80 кг: Одилжон Асланов — Робби Гонсалес (АҚШ).