Марказий банк бошқаруви Тошкент шаҳрида «Bank Apelsin» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

2019 йил охирида Kapitalbank мижозлари учун Apelsin иловаси сифатида пайдо бўлган маҳсуло ўтган вақт ичида мустақил рақамли банкка айланди.

«Бизнинг жисмоний бўлимларимиз ва филиалларимиз бўлмайди, лекин биз ҳар доим сиз билан, ҳар доим қўл остида, 24/7 мобиль телефонингизда бўламиз», — дейилади Apelsin баёнотида.

Ўзбекистонда 2018 йилда рақамли банк фаолиятини амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.