Ўзбекистон Қуролли Кучлари Global Firepower портали томонидан тузиладиган дунё армияларининг Global Firepower Index — 2021 рейтингида 140 та давлат орасида 51 ўринни эгаллади.

Портал маълумотларига кўра, 2021 йилги рейтингда биринчи ўринда АҚШ армияси, кейинги ўринларда Россия ва Хитой жой олган.

Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаган. Қозоғистон — 61, Туркманистон — 86, Қирғизистон — 93, Тожикистон — 99-ўринда.

Портал муаллифларининг қайд этишича, рейтингни тузишда қуролли кучлар сони, техник жиҳозланиш даражаси, молиялаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва логистика имкониятларини ҳисобга олиш имконини берувчи 50 га яқин омиллар баҳоланади.