Гулистонда Миллий гвардия ходимлари 3 нафар болани ис гази заҳарланишидан сақлаб қолди, дея хабар бермоқда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ахборот хизматига таяниб «Sirdaryo xabarlari».

Маълум қилинишича, 29 октябрь куни Гулистон шаҳар «Бўстон» маҳалласи 61-уйда истиқомат қилувчи А. О. томонидан Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси навбатчилик қисмига ўзи истиқомат қилувчи хонадон эшиги қулфлиги, уйдаги уч нафар фарзанди жавоб бермаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.

Фото: «Sirdaryo xabarlari»

Мурожаатга кўра, тезкор гуруҳ кўп қаватли уйлар биносига етиб борган. Ҳарбий хизматчилар томонидан кўп қаватли уйнинг дераза қисмидан кириш орқали хонадонда ис гази аниқланиб, захарланиш оқибатида карахт холда бўлган уч нафар болаларга биринчи тез ёрдам кўрсатилган.

«Хавф бартараф этилган ҳолда болакайлар онаси бағрига соғ-саломат топширилди», — дейилади хабарда.