Жаҳон

Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга ҳозирлик кўрилмоқда
18 май 2022, 10:45

Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга ҳозирлик кўрилмоқда

5 июнь куни Қозоғистонда мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтади. Тузатишларда президентнинг яқин қариндошларига сиёсий давлат хизматчиси лавозимларини эгаллашни тақиқлаш, Қозоғистоннинг биринчи президенти белгилаган тамойилларнинг ўзгармаслиги ҳақидаги қоидаларни истисно қилиш ва бошқалар таклиф қилинган.

Ироқдаги чанг бўрони сабабли мактаб, аэропорт ва ҳукумат идоралари ёпилди
17 май 2022, 17:57

Ироқдаги чанг бўрони сабабли мактаб, аэропорт ва ҳукумат идоралари ёпилди

16 май куни Ироқ пойтахти Бағдод ва бир қатор вилоятларни сўнгги бир ойдаги саккизинчи чанг-қум бўрони қоплади. Расмийлар мактаблар, аэропортлар ва давлат идораларини ёпиб қўйди, минглаб кишилар нафас қисиши шикояти билан касалхоналарга мурожаат қилишди.

Элизабет Борн Франция бош вазири бўлди
17 май 2022, 11:42

Элизабет Борн Франция бош вазири бўлди

Франциянинг янги бош вазири лавозимига Элизабет Борн тайинланди. У Франция ҳукуматига раҳбарлик қилган иккинчи аёл сифатида тарихга кирди.

Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда
16 май 2022, 22:24

Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида намойишчилар вилоят раҳбари ва Хоруғ ҳокимининг истеъфосини талаб қилишди. Прокуратура митингни мамлакат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида ўтказилган «ноқонуний ҳаракат» деб атади.

NFT нима ва у қандай пайдо бўлган?
16 май 2022, 18:26

NFT нима ва у қандай пайдо бўлган?

Охирги икки йил ичида рассомлар, мусиқачилар ва криптотрейдерлар орасида NFT атамаси энг қизиқарли мавзулардан бирига айланган. NFT ўзи нима? Нега NFT атрофида бунчалик кўп шов-шувлар юзага келмоқда? У қандай пайдо бўлган? Қуйидаги мақолада «Газета.uz» ушбу саволларга жавоб беради.

Швеция Финляндия ортидан НАТОга киришга қарор қилди
16 май 2022, 12:40

Швеция Финляндия ортидан НАТОга киришга қарор қилди

Финляндия НАТОга аъзо бўлиш қароридан сўнг, худди шу мақсадни Швециянинг ҳукмрон партияси ҳам билдирди. Иттифоққа қўшилмаслик Швецияни заиф аҳволга солиб қўяди, деган фикрда бош вазир Магдалена Андерссон.

Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён БАА президенти этиб сайланди
14 май 2022, 15:52

Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён БАА президенти этиб сайланди

БАА Федерал Олий кенгаши бир овоздан шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи амирлик президенти этиб сайлади. У 13 май куни вафот этган шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг укаси ҳисобланади.

БАА президенти 73 ёшида вафот этди
13 май 2022, 15:45

БАА президенти 73 ёшида вафот этди

Жума куни БАА президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 73 ёшида вафот этди. Амирликда 40 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши РФнинг Украинадаги тахминий жиноятларини тергов қилиш учун овоз берди
13 май 2022, 15:01

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши РФнинг Украинадаги тахминий жиноятларини тергов қилиш учун овоз берди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия томонидан Украинада инсон ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги тахминларни текшириш бўйича резолюцияни қабул қилди. 33 та мамлакат тергов учун овоз берди, Хитой ва Эритрия қарши чиқди, 12 мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон бетараф қолди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет «Киевнинг шимолидаги ҳудудларида суддан ташқари қотилликлар кўлами даҳшатли» эканлигини таъкидлади.

Астрономлар Галактикамиз марказидаги қора туйнукнинг соясини суратга олди — фото
13 май 2022, 12:39

Астрономлар Галактикамиз марказидаги қора туйнукнинг соясини суратга олди — фото

Астрономлар галактикамиз марказидаги ўта массив қора туйнук соясининг биринчи суратини эълон қилди. 2017 йил апрель ойида олинган суратлар устида беш йил давомида ишлар олиб борилган.

Спиртли ичимликларнинг ижтимоий тармоқлардаги трансчегаравий рекламаси дунёда алкоголь муаммосини янада кучайтиради — ЖССТ
13 май 2022, 11:20

Спиртли ичимликларнинг ижтимоий тармоқлардаги трансчегаравий рекламаси дунёда алкоголь муаммосини янада кучайтиради — ЖССТ

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти онлайн медиа ва ижтимоий тармоқларнинг трансчегаравий имконияти туфайли назорат қилиш қийин бўлган алкоголнинг агрессив рақамли маркетингидан огоҳлантирмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва алкогол маркетингини халқаро тартибга солиш дунёдаги ёшларнинг ҳаётини сақлаб қолиши ва яхшилаши мумкин, деб ҳисоблайди ташкилот.

Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун «дарҳол» ариза беришга тайёр
12 май 2022, 16:44

Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун «дарҳол» ариза беришга тайёр

Финляндия президенти ва бош вазири мамлакат НАТОга аъзо бўлиш учун зудлик билан ариза топшириши кераклиги ҳақида қўшма баёнот берди. Охирги сўровларга кўра, Финляндия фуқароларининг 76 фоизи альянсга қўшилиш тарафдори. Россия Украинага бостириб киргунига қадар бу кўрсаткич 25%ни ташкил этган.

Шимолий Кореяда биринчи коронавирус инфекцияси аниқланди
12 май 2022, 11:54

Шимолий Кореяда биринчи коронавирус инфекцияси аниқланди

2020 йилда бошланган пандемия давридан буён Шимолий Кореяда коронавируснинг биринчи ҳолати аниқланди. Мамлакатда чегара назорати кучайтирилди, шаҳарларда локдаунлар жорий этилмоқда.

Сўнгги икки ой ичида россияликларнинг ТВга бўлган ишончи пасайди — сўровнома
11 май 2022, 17:37

Сўнгги икки ой ичида россияликларнинг ТВга бўлган ишончи пасайди — сўровнома

Россияликларнинг телеканалларга бўлган ишончи охирги икки ойда пасайган, дейилади GroupM халқаро реклама гуруҳи ўтказган сўровнома натижаларида. Ушбу вақт давомида Россия аҳолисининг Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқларга нисбатан ишонч ортди.

Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўрнини Чехия эгаллади
11 май 2022, 11:18

Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўрнини Чехия эгаллади

БМТ Бош Ассамблеяси апрел ойида Россия томонидан бўшатилган Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўринга Чехияни сайлади.

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук вафот этди
10 май 2022, 23:35

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук вафот этди

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук узоқ давом этган хасталикдан сўнг 88 ёшида вафот этди.

Афғонистонда аёлларга ҳижоб ўраш шарт этиб белгиланди
10 май 2022, 18:21

Афғонистонда аёлларга ҳижоб ўраш шарт этиб белгиланди

Афғонистоннинг Толибон ҳукумати аёллардан жамоат жойларида ҳижоб ўраб юришни талаб қилмоқда. Мазкур тартибга бўйсунмаган аёллар давлат ишларидан бўшатилади. 2001 йилгача толиблар ҳукмронлиги даврида ҳам ҳижоб мажбурий эди.

Жо Байден Украинага қурол юбориш учун ленд-лиз тўғрисидаги қонунни имзолади
10 май 2022, 13:07

Жо Байден Украинага қурол юбориш учун ленд-лиз тўғрисидаги қонунни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден Украинага енгиллаштирилган тартибда қурол етказиш имконини берувчи ленд-лиз бўйича қонунни имзолади. Бу қуролларни етказишда бюрократик тўсиқларни четлаб ўтиш имконини беради.

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятни дипломатия йўли билан ҳал қилишга чақирди
10 май 2022, 10:07

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятни дипломатия йўли билан ҳал қилишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдалигини билдириб, томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирди. Апрель ўрталаридан бери Фаластин ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна кучайганди.

Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич вафот этди
4 май 2022, 14:11

Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич вафот этди

Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич 88-ёшида вафот этди. У 1991 йилда СССР тугатилиши ва МДҲ ташкил этилиши бўйича Беловеж келишувларида Беларусь вакили сифатида иштирок этган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг