14 май куни Федерал Олий кенгаш валиаҳд, шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи Бирлашган Араб Амирликлари президенти этиб сайлади, деб хабар бермоқда WAM ахборот агентлиги.

Кенгаш йиғилиши БАА вице-президенти, бош вазири ва Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум бошчилигида Абу-Дабидаги Аль-Мушриф саройида бўлиб ўтди.

Президент ишлари вазирлиги баёнотига кўра, Конституциянинг 51-моддасига асосан шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён 73 ёшида вафот этган президент шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг ўрнини эгаллаш учун бир овоздан президент этиб сайланди. У марҳум давлат раҳбарининг укаси ҳисобланади.

Жаноби олийлари, Олий кенгаш аъзолари ва Амирликлар ҳукмдорлари шайх Ҳалифа томонидан асос солинган қадриятлар ва принципларни амалга оширишни давом эттиришини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда БАА мақомини мустаҳкамлайди, дейилади хабарда.

Федерал Олий кенгаш БАА халқи «иттифоқ ва унинг барча даражадаги фатҳлари содиқ қўриқчиси» бўлиб қолишига ишонч билдирди.