Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларни Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистонда 300 дан ортиқ бола ўлимига сабаб бўлган сиропларга қарши курашишга чақирди. Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропидан камида 20 нафар бола вафот этган.
Туркияда президентлик ва парламент сайловлари муддатининг маълум қилингани, Хитойда бир ҳафтада қарийб 13 минг кишининг коронавирусдан вафот этгани, Нурсултон Назарбоевнинг юрак жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиққани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қозоғистонда собиқ McDonald’s ресторанлари қайта очилди, аммо номсиз ҳолда. Пешлавҳаларда рус тилида ёзилган «Биз очиқмиз» сўзларидаги «М» ҳарфи эса сариқ рангга бўялган бўлиб, аввалги логотипни эслатади. Таомлар ассортименти ва таъмлари ўзгармаган.
Дунёдаги энг бой, бизнес, яшаш, ўқиш учун қулай, коррупциядан холи ва «боғ ичидаги шаҳар» тамойилига қатъий риоя этувчи мамлакатлардан бири Сингапурни бугун аёл президент — Ҳалима Яқуб бошқаради. Унинг асосий мақсади — бошқалар қилолмайдиган ишни сингапурликлар қилсин.
Миллиардер Алишер Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқаруви бюроси аъзолигидан чиқишга ариза топширди. РБК маълумотларига кўра, у «нафақага чиққан ва фаол меҳнат фаолиятини якунлашга қарор қилган».
Афғонистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Ўзбекистонни шартномада кўрсатилган миқдорда электр етказиб беришга чақирди. «Таъминот узиб қўйилган, халқ муаммоларга дуч келмоқда», — дейди у. Ўтган ҳафтада электр етказиш техник носозлик туфайли узилгани маълум қилинганди.
Францияда пайшанба куни қарийб 1,12 млн киши пенсия ёшини оширишга қарши намойишга чиқди. Расмийлар сентябрь ойидан бошлаб ҳар йили пенсия ёшини уч ойга кўтариш ниятида, 2030 йилга бориб, у 64 ёш даражасигача етади.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Олмаотадаги шифохонага ётқизилиб, юраги операция қилинди. Унинг матбуот котиби жараён муваффақиятли якунланганини билдирди.
Олмаота вилояти Есик шаҳрида новвойхона портлаб, ёнғин юз берди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди.
27 ёшида сенаторга айланган афғонистонлик Фотима Паймон сиёсат майдонига шунчаки омади юришганидан кириб келмаган. Тарихи қизиқ ва оғриқли. Тўрт ёшида «Толибон» зулмидан оилавий қочиб, Покистон, сўнг Австралиядан бошпана топган қиз бугун қитъадаги энг ёш ва ҳижобли ягона сиёсатчидир.
Вьетнам президентининг истеъфоси, Финляндиянинг ЕИда биринчи бўлиб уран қазиб олишни бошлаши, Microsoft 10 мингга яқин ходимини ишдан бўшатмоқчилиги, дунёдаги энг кекса аёлнинг вафоти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2022 йилда дунёда 86 нафар журналист ўз касбий фаолияти учун ўлдирилган. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк сўнгги 10 йил ичида 1300 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.
Киев вилоятида юз берган вертолёт қулаши оқибатида Украина ички ишлар вазири, унинг биринчи ўринбосари ва давлат котиби ҳалок бўлди. Ҳозиргача 17 кишининг, жумладан, икки нафар боланинг вафот этгани маълум — вертолёт болалар боғчасининг олдига қулаган.
Молдовада Ўзбекистон фуқароси ушланди. У терроризмда айбланмоқда. Илгари қотиллик қилишга уриниб, қамоқ жазосини ўтаган эркак Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
Қирғизистон ҳукумати мамлакатдан нақд доллар олиб чиқишни вақтинча чеклади. Тақиқ «молиявий-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш» мақсадида жорий этилди.
ЖССТ «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропларининг сифат стандартларига мос келмаслиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Бу Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлими билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқарувчи компания — Marion Biotech ташкилотга ҳали сифат кафолати бўйича ҳужжат тақдим этмаган.
АҚШда учувчиларга маълумот тарқатувчи NOTAM тизимидаги носозлик туфайли барча ички рейсларга тақиқ жорий этилди. 6000 дан ортиқ рейслар кечиктирилди, 1000 га яқин рейслар бекор қилинди. Ҳозирда тақиқ олиб ташланган.
Ҳиндистонда Ўзбекистонда болаларнинг оммавий ўлимига алоқадор йўтал сиропини ишлаб чиқарган компания — Marion Biotech лицензияси тўхтатилди. Ҳозиргача «Док-1 Макс» сиропидан Ўзбекистонда 20 дан ортиқ бола вафот этган.
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирининг маълум қилишича, коронавирус сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди. «Ҳаж зиёратига келувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди», — деди вазир.
Январь охиригача Бразилия пойтахтида собиқ президент тарафдорлари уюштирган тартибсизликлар сабаб фавқулодда ҳолат жорий этилди. Воқеа фонида штат губернатори ишдан бўшатилди. Намойишчилар ҳукумат биноларига бостириб кирди, юзлаб одамлар ҳибсга олинди. Президент намойишчилар жазоланишини айтди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг