Жаҳон

Хитой жанубида йўловчи самолёти қулаб тушди
21 март 2022, 22:00

Хитой жанубида йўловчи самолёти қулаб тушди

Бортида 132 киши бўлган Boeing-737−800 Хитой жанубида қулаб тушди. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 11 поғона пастлади
20 март 2022, 09:37

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 11 поғона пастлади

2022 йил учун бахтли мамлакатлар рейтингида (World Happiness Report) Ўзбекистон 11 поғона пастлаб, 53 ўринни эгаллади. Натижада Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида рейтингдаги етакчилик 40 ўринни қайд этган Қозоғистонга ўтди.

Россия Европа Кенгаши аъзолигидан чиқарилди
16 март 2022, 20:56

Россия Европа Кенгаши аъзолигидан чиқарилди

Европа Кенгаши (ЕК) Вазирлар қўмитаси 16 мартдан бошлаб Россияни ташкилот аъзолигидан чиқаришга қарор қилди. Россия ушбу ташкилотга 26 йилдан бери аъзо ҳисобланарди.

Польша, Чехия ва Словения бош вазирлари Киевга ташриф буюрди
16 март 2022, 14:15

Польша, Чехия ва Словения бош вазирлари Киевга ташриф буюрди

Киевга Польша, Чехия ва Словения бош вазирлари ташриф буюришди. «Аминманки, шундай дўстлар, мамлакатлар ва қўшнилар ҳамда шериклар билан биз ҳақиқатан ҳам ғалаба қозона оламиз», — деди Украина президенти.

Марказий Осиё президентлари лавозимга сайланган вақтда неча ёшда бўлган?
15 март 2022, 13:37

Марказий Осиё президентлари лавозимга сайланган вақтда неча ёшда бўлган?

Туркманистон президенти этиб сайланган 40 ёшли Сердар Бердимуҳаммедов Марказий Осиё тарихидаги энг ёш президентга айланди. Шу пайтгача ушбу рекорд 42 ёшида Тожикистон президенти бўлган Эмомали Раҳмонга тегишли эди. «Газета.uz» Марказий Осиё президентлари лавозимга сайланган вақтда неча ёшда бўлгани ва неча йил давомида раҳбарлик қилгани ҳақидаги маълумотларни тўплади.

Сердар Бердимуҳамедов — Туркманистоннинг янги президенти
15 март 2022, 12:11

Сердар Бердимуҳамедов — Туркманистоннинг янги президенти

Туркманистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов 72,9 фоиз овоз билан президентликка сайланди.

«Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлди» — Қозоғистон бош прокурори
14 март 2022, 12:28

«Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлди» — Қозоғистон бош прокурори

Қозоғистон бош прокурори январь воқеалари вақтида жами 230 киши ҳалок бўлгани, шундан 19 нафари ҳарбийлар эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вафот этганларнинг энг кўпи Олмаота шаҳрига (139 киши) тўғри келмоқда. 20 нафар фуқаро эса тасодифан отишмалар оқибатида ҳалок бўлган. Тартибсизликларга Қозоғистон МХҚнинг собиқ раиси ва собиқ мудофаа вазири ҳам алоқадорлиги айтилмоқда.

«Тарихий сайлов». Гурбангули Бердимуҳаммедов — Туркманистон президенти сайловларида овоз берди
12 март 2022, 14:03

«Тарихий сайлов». Гурбангули Бердимуҳаммедов — Туркманистон президенти сайловларида овоз берди

Шанба куни Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Унда амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам овоз бериб, сайловни тарихий деб атади. Сайловларда 3 нафар партиялар номзоди, 6 нафар мустақил номзод иштирок этмоқда. Тушга қадар сайловчиларнинг 71,9 фоизи овоз бериш жараёнларида қатнашди.

АҚШ доллар банкноталарини Россияга етказиб беришни тақиқлади
11 март 2022, 23:00

АҚШ доллар банкноталарини Россияга етказиб беришни тақиқлади

АҚШ навбатдаги санкциялар доирасида Россияга доллар банкноталарини етказиб беришни тақиқлади. Қолаверса, автомобиль, кийим-кечак ва заргарлик буюмлари экспорти чекланди. Бундан ташқари, Россиядан икра, денгиз маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар, шунингдек, бриллиант ва олмослар импортига ҳам тақиқ қўйилди.

Россиядаги ўзбекистонликлар қайси хизматлар орқали уйга пул юборишлари мумкин?
11 март 2022, 20:04

Россиядаги ўзбекистонликлар қайси хизматлар орқали уйга пул юборишлари мумкин?

Россияда Visa ва Mastercard тўлов тизимлари ҳамда Western Union платформаси ўз фаолиятини тўхтатди. Россиядаги ўзбекистонликлар ватанга пул юбориш учун ҳозирда қайси хизматлардан фойдаланишлари мумкин? «Газета.uz» ушбу масала юзасидан бир нечта банклардан изоҳ олди.

Уруш пайтида янгиликлар оқимида чўкиб кетмаслик бўйича тавсиялар
11 март 2022, 18:11

Уруш пайтида янгиликлар оқимида чўкиб кетмаслик бўйича тавсиялар

Ишончли муаллифларни ўқиш, қарама-қарши тараф билан баҳслашмаслик, ахборот-детокс қилиш — асли россиялик Марк Новиков уруш пайти ахборот маконида одамлар ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида ўз тавсиялари билан бўлишди.

Украина икки ҳафтада 100 миллиард долларлик зарар кўрди — Украина президенти маслаҳатчиси
11 март 2022, 10:48

Украина икки ҳафтада 100 миллиард долларлик зарар кўрди — Украина президенти маслаҳатчиси

Украина Россиянинг ҳарбий операцияси сабаб икки ҳафта ичида 100 млрд долларлик зарар кўрганлиги айтилди, бу мамлакат ЯИМнинг ярмига тенг. Уруш сабаб Украинадаги корхоналарнинг 50% фаолиятини тўлиқ тўхтатган.

Air Astana Россияга авиақатновларни тўлиқ тўхтатди
11 март 2022, 10:16

Air Astana Россияга авиақатновларни тўлиқ тўхтатди

Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси Россияга амалга ошириладиган парвозлар тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди.

Россияда бизнес вакилларига $5000 дан ортиқ пул ечиш тақиқланди
10 март 2022, 23:17

Россияда бизнес вакилларига $5000 дан ортиқ пул ечиш тақиқланди

Россия Марказий банки янги валюта чекловларини жорий қилди. 10 сентябрга қадар бизнес вакилларига 5 минг доллар ёки шу миқдор эквивалентидаги евро, япон иени ва фунт стерлингда пул ечиш тақиқланади. Хорижий компаниялар ёки тадбиркорлар эса ушбу валюталарни умуман ечиб ололмайди.

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди
10 март 2022, 16:18

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида 10 дақиқалик отишма юзага келди. Бунинг оқибатида Тожикистон томонидан бир чегарачи ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.

Қозоғистон МХК собиқ раҳбарининг уйидан 17,2 млн доллар нақд пул ва олтин қуймалар топилди
10 март 2022, 15:41

Қозоғистон МХК собиқ раҳбарининг уйидан 17,2 млн доллар нақд пул ва олтин қуймалар топилди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Карим Масимовга тегишли бир нечта квартира ва қаср, 17,2 млн доллар нақд пул, олтин қуймалар, 11 та қимматбаҳо автомобиль ва бошқалар мусодара қилинди. У 2 млн доллар миқдорида пора олганликда ҳам гумон қилинмоқда.

«Коронавирус пандемияси тугашига ҳали анча бор» — ЖССТ раҳбари
10 март 2022, 15:36

«Коронавирус пандемияси тугашига ҳали анча бор» — ЖССТ раҳбари

ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси расман эълон қилинган кундан бери 6 млндан кўпроқ инсон вафот этганини маълум қилди. У касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётгани пандемия тугаганини англатмаслигини қайд этди. «Пандемия тугашига ҳали анча бор ва у ҳамма жойда тугамагунча ҳеч қаерда якунланмайди», — деди Тедрос Гебрейесус. Қолаверса, Европада «дельтакрон» штамми пайдо бўлди.

Жанубий Кореяда янги президент сайланди
10 март 2022, 07:30

Жанубий Кореяда янги президент сайланди

Жанубий Кореяда мухолифатдаги Фуқаролик кучлари партиясидан номзод, собиқ бош прокурор Юн Сок Ёл мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди.

Fitch Россиянинг узоқ муддатли рейтингини «С» даражасига қадар пасайтирди
9 март 2022, 16:01

Fitch Россиянинг узоқ муддатли рейтингини «С» даражасига қадар пасайтирди

Fitch агентлиги Россиянинг суверен кредит рейтингини «B» дан «С» гача, яъни «дефолт бўлиши муқаррар» даражасига қадар пасайтирди. Компания рейтингни 27 майда қайта кўриб чиқишни мўлжаллаган эди, бироқ мамлакатдаги ҳодисалар сабабли режадан четга чиқишга қарор қилинди. Morgan Stanley таҳлилчилари Россияда апрель ўрталаридаёқ дефолт бошланишини кутишмоқда.

Европа Россия газисиз яшай оладими?
9 март 2022, 12:09

Европа Россия газисиз яшай оладими?

22 февраль куни Германия канцлери Олаф Шольц «Шимолий оқим-2» лойиҳасининг сертификациясини тўхтатди. Кўп ўтмай АҚШ ушбу лойиҳа операторига қарши чекловлар қўйгани маълум қилинди. 24 февраль куни Россия Украинада «махсус ҳарбий операция» эълон қилганлиги ортидан эса газ нархлари кескин ошишни бошлади. Айни вазиятда Европа ва Россиянинг энергетика соҳасидаги кўплаб мутахассислари Европанинг Россия газисиз яшай олиш имкониятини таҳлил қилишмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг