12 май куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши «Россия агрессияси натижасида Украинада инсон ҳуқуқлари вазиятининг ёмонлашуви» резолюцияларини маъқуллади. Кенгаш Россия Федерациясидан Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда.

Ҳужжат жиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун 2022 йил феврал ва март ойлари охирида Киев, Чернигов, Суми ва Харков вилоятларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар бўйича махсус тергов ўтказиш учун Украинага нисбатан мустақил халқаро тергов комиссияси кўзда тутилган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши Россия Федерациясини халқаро инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ташкилотлар, шу жумладан Бмтнинг ихтисослашган агентликлари вакилларига Украинанинг зарар кўрган ҳудудларидан олиб келинган ва Россия ҳудудида ёки назорат остида бўлган ва ишғол қилинган ҳудудларда ушлаб турилган шахсларга тўсиқсиз, ўз вақтида, зудлик билан ва чекланмаган кириш ҳуқуқини беришга, шунингдек, иштирок этган томонларга бундай шахсларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этишга чиқарди.

33 та мамлакат тергов учун овоз берди, Хитой ва Эритрия қарши чиқди, 12 мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Покистон бетараф қолди.

«Феврал ва март ойлари охирида Россия истилоси остида бўлган ҳудудларда сўнгги ўн йилликларда Европа қитъасида инсон ҳуқуқларининг енг даҳшатли бузилиши содир бўлди», — дея Кенгашга сўзлаб берди Украина ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Эмине Жапарова.

««Коллектив Ғарб» Россияни демонизация қилиш бўйича яна бир сиёсий «шабаш»ни ташкил қилди. <...> Ҳақиқатни ўрнатиш кўпдан бери уларни қизиқтирмай қўйган ва Украина ҳарбийлари ва миллатчилар томонидан ўз фуқароларига қарши содир этилган жиноятларни қунт билан эътиборсиз қолдиришга уринишмоқда», — шу каби баёнот билан РФнинг БМТдаги доимий вакили Геннадий Гатилов чиқди.

Украинадаги вазият юзасидан ўзининг олдинги позициясини рад этган ҳолда Хитой Эритрея билан бирга БМТ ИҲКнинг мазкур қарорига қарши овоз берди.

«Биз (Кенгашда) сўнгги йилларда, сиёсат ва қарама-қаршилик… кучайганини, бу эса ишонч, холислик ва бирдамликка жиддий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган эдик», — деди ХХРнинг Женевадаги вакили Чэнь Сюй.

«Киевнинг шимолидаги ҳудудларида суддан ташқари қотилликлар кўлами даҳшатли»

Мазкур йиғилишда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Россиянинг Украинага бостириб кириши «тинч аҳолининг ўлимига ва тасаввур қилиб бўлмайдиган азоб-уқубатларига олиб келганини» таъкидлади. Бугунги кунга келиб биргина Киев вилоятида 1000 дан ортиқ фуқароларнинг жасади аниқланди. Бу одамларнинг баъзилари жанг пайтида ўлдирилган, бошқалари, эҳтимол, суд ва терговларсиз қатл этилган, деди у. Баъзилар ўз вақтида тиббий ёрдам олмаганликлари оқибатида вафот этди.

«Аҳоли яшайдиган жойларда кенг кўламдаги ҳаракатга эга портловчи қурилмалардан фойдаланиш» натижасида тинч аҳолининг аксарияти ҳалок бўлган ёки яраланган. Гап оғир артиллерия ҳужумлари, бир нечта ракеталар, ракета ва ҳаво ҳужумлари ҳақида кетмоқда.

«Биздаги маълумотларга кўра, бундай ҳодисалар учун жавобгарлик можаронинг иккала томонига ҳам юкланиши мумкин, ушбу қурбонларнинг аксарияти Россия қуролли кучлари ва тегишли қуролли гуруҳлар билан боғлиқ», — деди БМТнинг Олий комиссари.

Унинг сўзларига кўра, «кўплаб тинч аҳоли бир неча ҳафта ертўлаларда вақт ўтказишган ва агар улар кетишга ҳаракат қилсалар, рус аскарлари уларни зўравонлик билан қўрқитишган». Чернигов вилояти Яхидное қишлоғида 360 нафар аҳоли, шу жумладан 74 бола ва 5 нафар ногирон 28 кун мактаб ертўласида қолишган. Одамлар бир неча кунлаб ётолмасдан, ўтириб чиқишга мажбур бўлишган. На ҳожатхона, на сув ва на ҳаво салқинлатгичлар бўлган. 10 нафар ёши катта инсон вафот этди.

«Суддан ташқари қотилликлар кўлами, шу жумладан Киевнинг шимолидаги ҳудудларда оммавий қатллар шокка туширади. Бизда 300 та шу каби қотилликлар ҳақида маълумот мавжуд, бу қарамлар янги далиллар тақдим этилиши билан янада кўпайиши мумкин. Тинч аҳолини ўлдиришлар кўпинча қасддан содир этилган…», — дея таъкидлади Мишель Бачелет.

Унинг сўзларига кўра, фуқаролар йўлни кесиб ўтаётганда ёки озиқ-овқат ва сув излаб бошпаналарини тарк этишганда ёки уруш зонасидан машиналарида кетишга уринишганда вафот этишган.

Апрель бошида Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берганди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади.