Франция президенти Эммануэль Макрон 16 май куни Элизабет Борнни мамлакат бош вазири этиб тайинлади ва унга янги ҳукумат тузишни буюрди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle. Шу куни бунга қадар Франция етакчиси бош вазир Жан Кастекснинг бутун бошли Вазирлар Маҳкамаси билан бирга истеъфосини қабул қилганди.

Элизабет Борн Франция тарихидаги ҳукуматни бошқарган иккинчи аёл бўлди. Унга қадар 1991−1992 йилларда бош вазир курсисини Эдит Крессон эгаллаганди.

Элизабет Бунга қадар у Меҳнат, бандлик ва интеграция вазирлигини бошқарган, унгача эса экология, транспорт ва уй-жой вазири сифатида фаолият юритган.

Эммануэль Макрон апрелда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолибликни қўлга киритганди. Элизабет Борн 2017 йилдан бери Макроннинг «Олға, республика» партияси аъзоси ҳисобланади.

Жан Кастекс и Эммануэль Макрон. Emmanuel Macron / Twitter.

Собиқ ҳукуматнинг истеъфоси ва янги бош вазир тайинланиши президент қайта сайланганидан уч ҳафта ўтгач содир бўлди.

«Жан Кастекс, унинг ҳукумати ва жамоасига раҳмат. Деярли икки йил давомида у Францияга эҳтирос ва садоқат билан хизмат қилди. Келинг, қилинган ишлар ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида эришилган натижалар билан фахрланайлик», — деб ёзди Макрон ўзининг Twitter`даги саҳифасида ва Франция халқи манфаати учун янги бош вазир билан биргаликда тинимсиз ишлаш ниятини билдирди.