Жаҳон

Украинанинг йирик шаҳарларига оммавий равишда ракеталар ҳужуми уюштирилди
10 октябр 2022, 16:08

Украинанинг йирик шаҳарларига оммавий равишда ракеталар ҳужуми уюштирилди

10 октябрь тонггида Украинанинг йирик шаҳарлари, жумладан, Киевда йирик портлашлар юз берди. Расмийларнинг хабар беришича — пойтахтда 8 киши ҳалок бўлди, бошқа шаҳарларда маълумотлар аниқланмоқда. Шунингдек, энергетика инфратузилмаси объектларига ҳам зарба берилгани ҳақида хабарлар бор.

Қрим кўпригининг бир қисми юк машинаси портлаши натижасида вайрон бўлди
8 октябр 2022, 12:45

Қрим кўпригининг бир қисми юк машинаси портлаши натижасида вайрон бўлди

Қрим кўпригининг автомобиллар юрадиган бўлагида юк машинаси портлади. Оқибатда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Кўприкда ҳаракат тўхтатилган.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди
7 октябр 2022, 15:07

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Тинчлик бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алесь Беляцкийга, шунингдек, Россиянинг «Мемориал» ва Украинанинг «Фуқаро эркинликлари маркази» (Центр гражданских свобод) каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларига берилди.

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди
7 октябр 2022, 13:00

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.

Таиландда эркак киши болалар марказида 38 кишини ўлдирди
6 октябр 2022, 18:47

Таиландда эркак киши болалар марказида 38 кишини ўлдирди

Таиланд шимоли-шарқида болалар марказига тўппонча ва пичоқ билан қуролланган шахс ҳужум қилиши оқибатида камида 38 киши, жумладан, 22 бола ҳалок бўлди. Эркак жиноят содир этган жойдан қочиб кетган, маълум қилинишича, у хотини ва боласини ҳам ўлдириб, сўнгра ўзини отган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампир-Обод сув омборини биргаликда бошқаради
6 октябр 2022, 18:34

Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампир-Обод сув омборини биргаликда бошқаради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан Кампир-Обод (Андижон) сув омборини бошқариш учун 50/50 улушга эга қўшма корхона ташкил этилишини маълум қилди.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти франциялик аёлга топширилди
6 октябр 2022, 17:44

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти франциялик аёлга топширилди

Швеция Қироллик Фанлар академияси адабиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини 88 ёшли француз ёзувчиси Анни Эрнога топширди.

Сомон йўлининг аниқ массаси ҳисоблаб чиқилди
6 октябр 2022, 12:42

Сомон йўлининг аниқ массаси ҳисоблаб чиқилди

Олимлар гуруҳи ҳисоблаб чиққан Сомон йўли галактикаси массасининг янги қиймати аввалги маълумотларнинг деярли ярмига тенг бўлиб чиқди. Улар галактиканинг массаси Қуёш массасидан атиги 550 млрд марта катта деган хулосага келди.

Кимё бўйича Нобель мукофоти даниялик ва америкалик олимларга берилди
5 октябр 2022, 17:35

Кимё бўйича Нобель мукофоти даниялик ва америкалик олимларга берилди

Кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти америкалик олимлар Каролин Бертоцци ва Барри Шарплесс, шунингдек, даниялик олим Дейн Мортен Мелдалга клик кимёси ва биоортогонал кимё усулларини ишлаб чиққанлиги учун топширилди.

Физика бўйича Нобель мукофоти квант механикаси соҳасидаги тадқиқотлар олиб борган олимларга берилди
4 октябр 2022, 17:52

Физика бўйича Нобель мукофоти квант механикаси соҳасидаги тадқиқотлар олиб борган олимларга берилди

Швеция Қироллик Фанлар академияси физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини олимлар Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингерга мураккаб фотонлар билан ўтказган тажрибалари учун топширди.

Шимолий Корея Япония устидан баллистик ракета учирди
4 октябр 2022, 15:32

Шимолий Корея Япония устидан баллистик ракета учирди

КХДР Япония устидан ракета учирди. Япония ҳукуматининг таъкидлашича, тахминан 20 дақиқалик парвоз давомида ракета Тинч океанига қулашга қадар 4500 км дан ортиқ масофани босиб ўтган. Япония Мудофаа вазирлиги бу Шимолий Корея ракетаси учун рекорд масофа эканлигини алоҳида қайд этди.

Неандертал геномини шифрлаган швед генетик олими Нобел мукофотига сазовор бўлди
4 октябр 2022, 13:58

Неандертал геномини шифрлаган швед генетик олими Нобел мукофотига сазовор бўлди

Швециялик генетик Сванте Паабо неандертал геномини очганлиги учун тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Индонезияда футбол ўйинидаги тиқилинчда 174 киши ҳалок бўлди
2 октябр 2022, 16:34

Индонезияда футбол ўйинидаги тиқилинчда 174 киши ҳалок бўлди

Индонезиядаги «Канжурахан» стадионида юз берган тиқилинч оқибатида 174 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ўзбекистон президенти фожиа муносабати билан Индонезия президентига ҳамдардлик билдирди.

Украина тезлаштирилган тартибда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширади — Владимир Зеленский
30 сентябрь 2022, 20:15

Украина тезлаштирилган тартибда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширади — Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш учун тезлаштирилган тартибда ариза топширишини маълум қилди. У, шунингдек, Украина РФ билан, лекин бу сафар бошқа Россия президенти билан мулоқотга тайёр эканини айтди.

Владимир Путин ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсонни Россияга қўшилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолади
30 сентябрь 2022, 18:31

Владимир Путин ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсонни Россияга қўшилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолади

Кремлда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари, Украинанинг РФ назоратидаги Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудлари Россия таркибига кириши бўйича келишувлар имзоланди. Владимир Путин ўз нутқида Украинани музокара столига қайтишга чақирди.

Запорожьеда ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди
30 сентябрь 2022, 15:04

Запорожьеда ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Запорожье вилоятида автомобиллар карвонига ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Вилоят маъмурияти 1 октябрни вилоятда мотам куни деб эълон қилди.

Қирғизистон таълим ва фан вазири пора олаётган пайтда қўлга тушди
29 сентябрь 2022, 13:56

Қирғизистон таълим ва фан вазири пора олаётган пайтда қўлга тушди

Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев йирик миқдорда — $110 минг пора олаётган вақтида қўлга тушди, деб хабар берди мамлакат ИИВ. Қирғизистон президенти матбуот котиби мазкур иш юзасидан кенг қамровли тергов ўтказилишини маълум қилди.

«Шимолий оқим» газ қувурларидаги портлашларга диверсия сабабчи экани маълум қилинди
29 сентябрь 2022, 00:13

«Шимолий оқим» газ қувурларидаги портлашларга диверсия сабабчи экани маълум қилинди

Россиянинг Европага газ етказиб берадиган қувури — «Шимолий оқим»нинг иккала тармоғида бирданига учта жойдан газ сизиб чиққан. Дания, Швеция ва Польша ҳукуматлари бунга олдиндан ўйланган ҳаракатлар натижаси ҳисобланган портлашлар сабаб бўлган деган фикрда.

Россия эгаллаб олган ҳудудларда ўтказилган референдумлар натижалари эълон қилинди. Муносабатлар
28 сентябрь 2022, 17:41

Россия эгаллаб олган ҳудудларда ўтказилган референдумлар натижалари эълон қилинди. Муносабатлар

Маҳаллий Марказий сайлов комиссиялари маълумотларига кўра, ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донецк халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумларда аҳоли Россияга қўшилиш учун овоз берган. Бунга халқаро ҳамжамият қандай муносабат билдирмоқда?

«Бир киши узоқ муддат президент бўлмаслиги керак» — Тоқаев
28 сентябрь 2022, 10:16

«Бир киши узоқ муддат президент бўлмаслиги керак» — Тоқаев

«Агар кўп йиллар давомида фақат бир киши энг юқори лавозимни эгаллаб турса, бундай вазият мамлакатни ҳам, унинг раҳбарини ҳам ҳурматли қилмайди», — деди Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев. «Биз келажакка ишонч билан қарашимиз, ҳалол ва иқтидорли сиёсатчиларга йўл очишимиз керак», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг