Жаҳон

Украина ва Россиянинг «дон битими» икки ойга узайтирилди
18 май 2023, 15:57

Украина ва Россиянинг «дон битими» икки ойга узайтирилди

Украина донини Қора денгиз портларидан олиб чиқиш бўйича битим яна 60 кунга узайтирилди. Украина, Россия, Туркия ва БМТ томонидан тузилган битимнинг амал қилиш муддати 18 майда тугади.

Нью-Йоркда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18 май 2023, 11:59

Нью-Йоркда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди

2017 йил Нью-Йоркда юк машинасини одамлар устига ҳайдаб, 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

ЖССТ тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақиради
17 май 2023, 13:08

ЖССТ тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақиради

ЖССТ тиббиётда ChatGPT, Bard ва шунга ўхшаш платформалар билан ишлашда хавфларни ўрганишга чақирди. Ташкилот, айниқса, сунъий интеллектга эга чатботлар томонидан яратилиши мумкин бўлган ёлғон маълумотлардан хавотирда.

Туркияда президент сайлови: Эрдоған ва Қиличдарўғли иккинчи турда беллашиши мумкин
15 май 2023, 10:53

Туркияда президент сайлови: Эрдоған ва Қиличдарўғли иккинчи турда беллашиши мумкин

Туркияда ўтган президентлик сайловининг илк натижалари Эрдоғаннинг 50 фоиздан камроқ овоз олганини кўрсатмоқда. Ҳозирча мухолифатчи рақибидан салкам 5 фоиз кўпроқ овоз тўплаган Эрдоған 28 май куни иккинчи турда Қиличдарўғли билан яна курашга киришиши мумкин.

АҚШ чегарасидан ноқонуний ўтганларга бошпана бермаслик режа қилинмоқда
12 май 2023, 16:54

АҚШ чегарасидан ноқонуний ўтганларга бошпана бермаслик режа қилинмоқда

АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга бошпана берилмаслиги тўғрисидаги баёнот билан чиқди (бу ҳамроҳи бўлмаган мигрант болаларга тааллуқли эмас). Ўзгариш коронавирус чекловлари олиб ташлангач, чегарада муҳожирлар сони кескин ошиши фонида содир бўлди.

Қатар амирининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
11 май 2023, 17:34

Қатар амирининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Қатар раҳбари шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин. Қатар томони унинг бўлажак ташрифи кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришга кучли туртки беришига ишонч билдирмоқда.

Россияда мигрантларни урушга ёллаш имконини берувчи лойиҳа тайёрланмоқда
11 май 2023, 12:46

Россияда мигрантларни урушга ёллаш имконини берувчи лойиҳа тайёрланмоқда

Россия Давлат думаси Россия фуқаролигига эга мигрантларни урушга ёллаш имконини берувчи лойиҳани тайёрламоқда. Унда урушга юборишга рухсат бериш, шунингдек, мигрантлардан қурилиш батальонида фойдаланиш назарда тутилган.

Украина МДҲ давлатлари раҳбарларининг Ғалаба парадидаги иштирокини нодўстона қадам деб атади
9 май 2023, 22:11

Украина МДҲ давлатлари раҳбарларининг Ғалаба парадидаги иштирокини нодўстона қадам деб атади

Украина Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари раҳбарларининг Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этганини халқи «яшаб қолиш ва озодлик учун курашаётган Украинага нисбатан нодўстона қадам» деб атади.

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон ҳибсга олинди
9 май 2023, 17:09

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон ҳибсга олинди

Покистон суди мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хонни ҳибсга олди. Унинг партияси Хон тарафдорларини кўчага чиқишга чақирди.

Россия Марказий Осиёдан келган мигрантларни урушга ёллашга ҳаракат қилмоқда — Буюк Британия Мудофаа вазирлиги
9 май 2023, 12:04

Россия Марказий Осиёдан келган мигрантларни урушга ёллашга ҳаракат қилмоқда — Буюк Британия Мудофаа вазирлиги

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россия ҳукуматининг Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун Марказий Осиёдан келган муҳожирларни ёллашга уринаётганини хабар қилди. Ҳарбий хизматга рози бўлганлар рус қўшинларининг йўқотиш даражаси юқори бўлган фронтга юборилиши мумкин, дейилади шарҳда.

ЖССТ СOVID-19 пандемияси мақомини бекор қилди
5 май 2023, 19:07

ЖССТ СOVID-19 пандемияси мақомини бекор қилди

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус СOVID-19 тарқалиши соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат мақомини йўқотганини маълум қилди.

Россия Украина ҳукуматини президент Путинга суиқасд уюштиришда айблади
3 май 2023, 17:01

Россия Украина ҳукуматини президент Путинга суиқасд уюштиришда айблади

Кремлнинг маълум қилишича, Украина Россия президенти Владимир Путиннинг Кремль қароргоҳига 2 та дрон билан ҳужум қилган, кейинчалик улар йўқ қилинган. Россияда бу давлат раҳбарига суиқасд сифатида баҳоланмоқда.

Украинанинг Уман шаҳрида турар-жой биносига Россия ракетаси келиб тушди, 16 киши ҳалок бўлди
28 апрель 2023, 19:05

Украинанинг Уман шаҳрида турар-жой биносига Россия ракетаси келиб тушди, 16 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Уман шаҳрида Россия ракетаси турар-жой биносига келиб урилган. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлди, улардан 3 нафари бола, 18 киши эса жароҳатланган.

Туркия президентининг юрак хуружига учрагани рад этилди
27 апрель 2023, 09:24

Туркия президентининг юрак хуружига учрагани рад этилди

25 апрелда Туркия президенти Эрдоғаннинг соғлиғи ёмонлашди. Кейинроқ унинг ошқозонида муаммо борлиги айтилиб, бир нечта учрашувлар бекор қилинди. Президент маъмурияти унинг юрак хуружига чалингани ҳақидаги хабарларни «асоссиз» деб атади. 14 май куни мамлакатда президентлик сайловлари бўлади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари 18 йилга қамалди
25 апрель 2023, 15:01

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари 18 йилга қамалди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари ва собиқ бош вазир Карим Масимов давлатга хиёнат ва ҳокимиятни мажбуран тортиб олишда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси қонунчиликка киритилди
25 апрель 2023, 11:56

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси қонунчиликка киритилди

Қозоғистон қонунчилигига тўрт кунлик иш ҳафтаси тушунчаси киритилди. Энди иш берувчи ва ходим беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтаси тўғрисида келишиб олиши мумкин.

Германиядаги сўнгги учта АЭСнинг фаолияти тўхтатилди
17 апрель 2023, 13:18

Германиядаги сўнгги учта АЭСнинг фаолияти тўхтатилди

Дам олиш кунлари Германияда ишлаб келаётган сўнгги учта АЭС электр тармоғидан узилди. Бу 2022-йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли кейинга қолдирилганди. Ушбу АЭСлар мамлакатдаги атиги 6 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқараётганди.

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда
14 апрель 2023, 23:00

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Визасиз қолиш муддати чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кунни ташкил қилади.

Индонезияда уч нафар ўзбекистонлик изолятордан қочиб кетди
13 апрель 2023, 17:59

Индонезияда уч нафар ўзбекистонлик изолятордан қочиб кетди

Индонезияда терроризмда айбланиб қўлга олинган уч нафар ўзбекистонлик тергов изоляторидан қочиб кетди. Қочиш чоғида улардан бири дарёда чўкиб кетди, бир қўриқчи ҳалок бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўша куниёқ икки қочоқни қўлга олди.

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарши санкциялар киритди
13 апрель 2023, 00:21

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарши санкциялар киритди

Буюк Британия ишбилармон Алишер Усмоновнинг USM холдингини, шунингдек, унга алоқадорлиги айтилаётган иккита компанияни санкциялар рўйхатига киритди. UMS санкцияларни адолатсиз ва асоссиз деб ҳисоблашини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг