4 октябрь куни эрталаб соат 7:22 да Шимолий Корея Япония осмонида ўзининг баллистик ракетасини учирди, деб хабар берди Япониянинг NHK телеканали. Бу Шимолий Кореянинг сўнгги беш йил ичида Япония устидан биринчи ракета учирилиши ва умуман, жорий йилда 23 марта учирилиши.

Япония ҳукуматининг таъкидлашича, тахминан 20 дақиқалик парвозда ракета Тинч океанига қулашдан олдин 4500 км дан ортиқ масофани босиб ўтган. Япония Мудофаа вазирлиги бу Шимолий Корея ракетаси учун рекорд масофа эканлигини алоҳида қайд этди.

Япония аҳолисига бошпаналарга бориш ва вайроналар тушишидан эҳтиёт бўлиш тавсия қилинди. Ракетанинг учирилиши натижасида қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

БМТ Шимолий Кореяга баллистик ва ядровий қуролларни синовдан ўтказишни ҳамда рухсатсиз бошқа давлатлар йўналишида ёки устидан ракета учиришни тақиқлайди.

NHK ракета учирилишини Япония, АҚШ ва Жанубий Кореянинг КХДР томонидан кучайиб бораётган таҳдидга жавобан мудофаасини кучайтириш бўйича биргаликдаги фаолияти билан боғлади.