Жаҳон

Қирғизистон миллий паспортларни мустақил чоп этишни бошлади
5 сентябрь 2023, 22:52

Қирғизистон миллий паспортларни мустақил чоп этишни бошлади

Қирғизистонда миллий паспортларни мустақил тарзда чоп этиш бошланди. Илгари мамлакат ҳар йили чет элдан 1,5 миллионгача ID карта ва фуқаролик паспорти буюртма қилган.

Ҳиндистон қуёшни ўрганиш учун космик станция учирди
4 сентябрь 2023, 21:42

Ҳиндистон қуёшни ўрганиш учун космик станция учирди

Ҳиндистон Қуёшни кузатиш ва космик об-ҳаво хусусиятларини ўрганиш учун коинотга Aditya-L1 автомат станциясини учирди. Аввалроқ Ҳиндистон космик ускунаси Ой сатҳига муваффақиятли қўндирилган эди.

Қозоғистон президенти АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди
1 сентябрь 2023, 16:39

Қозоғистон президенти АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «мамлакат келажаги билан боғлиқ ўта муҳим масала» бўлгани учун Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича умумхалқ референдуми ўтказишни таклиф қилди.

Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимини тарк этди
31 август 2023, 18:28

Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимини тарк этди

2019 йилдан буён Буюк Британия мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Бен Уоллес истеъфога чиқди. У Украинага кўрсатилаётган ёрдамни кучайтиришда ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Уоллеснинг ўрнини Энергетика вазирлигини бошқарган Грант Шаппс эгаллади.

CNN: Ўзбекистонлик бир гуруҳ мигрантлар ИШИД билан алоқадорликда гумонланган контрабандачи ёрдамида АҚШга кирган
31 август 2023, 10:32

CNN: Ўзбекистонлик бир гуруҳ мигрантлар ИШИД билан алоқадорликда гумонланган контрабандачи ёрдамида АҚШга кирган

ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган контрабандачи ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожирларга Мексика орқали АҚШга киришга ёрдам берган. Бу маълум бўлгач, ФҚБ уларни бутун мамлакат бўйлаб «қидиришга шошилди», — деб ёзади CNN. 15 нафар ўзбекистонликнинг манзили ҳали аниқланмаган.

Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати Хитойдаги кўргазмада намойиш этилади
30 август 2023, 17:26

Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати Хитойдаги кўргазмада намойиш этилади

2 сентябрдан Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Миллий ипак музейида анъанавий ўзбек сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган 20 та экспонат намойиш этилади. «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да минтақа мамлакатларининг 150 га яқин либоси ҳам тақдим этилади.

Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok’ни блоклашга қарор қилди
30 август 2023, 15:19

Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok’ни блоклашга қарор қилди

Қирғизистон Маданият вазирлиги болалар руҳий ривожланиши ва саломатлигига зарари сабабли TikTok ижтимоий тармоғини блоклашга қарор қилди.

Франция мактабларида мусулмон абайясини кийиш тақиқланмоқда
30 август 2023, 11:45

Франция мактабларида мусулмон абайясини кийиш тақиқланмоқда

Франция мактабларида янги ўқув йилидан мусулмонлар либоси — абайя кийиш тақиқланади. Мамлакат таълим вазирининг фикрича, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши уларнинг динини билдириб турмаслиги керак. Мамлакатда 2004 йилдан бери мактабларга диний рамзлар ёки кийимларда келиш мумкин эмас.

Россиянинг қатор ҳудудларига дронлар ҳужум қилди. Псков аэропортида 4 та Ил-76 самолёти зарарланди
30 август 2023, 10:27

Россиянинг қатор ҳудудларига дронлар ҳужум қилди. Псков аэропортида 4 та Ил-76 самолёти зарарланди

Тунда Россиянинг 6 та ҳудудига, жумладан, Псковдаги халқаро аэропортга дронлар ҳужуми уюштирилди. Воқеа оқибатида 4 та Ил-76 самолёти зарар кўрди ва ёнғин юзага келди. Бошқа ҳудудларда учувчисиз техникалар ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.

БМТ: Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 9500 дан ошди
29 август 2023, 19:22

БМТ: Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 9500 дан ошди

Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан буён Украинада тинч аҳоли ўлими сони 9,5 мингдан ошди, 17 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, дея таъкидлади БМТ.

Қирғизистонда прокуратура Kloop нашрини тугатиш бўйича судга даъво киритди
28 август 2023, 22:38

Қирғизистонда прокуратура Kloop нашрини тугатиш бўйича судга даъво киритди

Бишкек прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини (Kloop.kg сайти) тугатиш тўғрисида судга даъво киритди. Даъво аризасида айтилишича, нашрнинг аксарият материаллари «соф салбий характерга эга» ва «ҳозирги ҳукуматнинг амалдаги сиёсатини кескин танқид қилишга» қаратилган.

Қозоғистон раҳбари қирғиз-қозоқ чегарасидаги «вазиятни тартибга солиш» бўйича топшириқ берди
28 август 2023, 15:54

Қозоғистон раҳбари қирғиз-қозоқ чегарасидаги «вазиятни тартибга солиш» бўйича топшириқ берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев юзлаб юк машиналари тўпланиб қолган қирғиз-қозоқ чегарасидаги «вазиятни тартибга солиш» бўйича топшириқ берди. Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги аввалроқ Қозоғистонни товарлар ҳаракати эркинлигини чеклаётганликда айблаганди.

Парижда 1 сентябрдан электросамокатларни ижарага бериш тўхтатилади
28 август 2023, 11:00

Парижда 1 сентябрдан электросамокатларни ижарага бериш тўхтатилади

Париж кўчаларида 1 сентябрдан электросамокатларни ижарага бериш хизматлари фаолиятини якунлайди. Шаҳар ҳокимияти бу масала бўйича апрель ойида референдум ўтказган ва натижаларга кўра бундай компаниялар билан шартномаларни янгиламасликка қарор қилинган.

Тожикистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
28 август 2023, 10:42

Тожикистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Тожикистонда якшанба куни ёғиб ўтган кучли ёмғирлар сабабли Ваҳдат ва Рудакий ҳудудларида 13 киши ҳалок бўлди. Мамлакат президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Учинчи Жаҳон урушининг олдини олиш мумкинми?
27 август 2023, 12:00

Учинчи Жаҳон урушининг олдини олиш мумкинми?

Инсоният тақдири АҚШ ва Хитой қай даражада муросага кела олишига боғлиқ. Ҳар икки куч қарши тарафнинг стратегик хавф туғдиришига ўз-ўзини ишонтириб бўлган. Хитой ва АҚШ бир-бири билан кенг қамровли уруш таҳдидисиз бирга яшай оладими? Америкалик нуфузли дипломат Генри Киссинжер мулоҳазалари.

Британияда COVID-19 қурбонларининг оилалари ҳукуматни судга берди
25 август 2023, 23:45

Британияда COVID-19 қурбонларининг оилалари ҳукуматни судга берди

COVID-19 пандемияси бошида вафот этган британияликларнинг оилалари ҳукуматни, шунингдек, бир қатор қариялар уйлари ва касалхоналарни судга беришди. Уларнинг таъкидлашича, расмийлар ўз яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилмаган.

Қозоғистон университетларида сунъий интеллект мажбурий ўқитилади
25 август 2023, 23:19

Қозоғистон университетларида сунъий интеллект мажбурий ўқитилади

Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги келгуси йилдан мамлакат университетларида талабаларнинг сунъий интеллект бўйича асосий кўникмаларни ўзлаштиришлари учун ушбу йўналиш бўйича мажбурий курсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Германия ҳукумати фуқаролик беришни осонлаштирмоқда
25 август 2023, 19:02

Германия ҳукумати фуқаролик беришни осонлаштирмоқда

Германия ҳукумати мамлакат паспортини 5 йилда олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Шунингдек, фуқаролик тил билиш, волонтёрлик ишларидаги фаоллик ва профессионал сифатлар каби омилларга қараб 3 йилда ҳам берилиши мумкин. Бошқа фуқароликлардан воз кечиш талаб этилмайди.

Путин Пригожин самолёти ҳалокати бўйича изоҳ берди
24 август 2023, 23:00

Путин Пригожин самолёти ҳалокати бўйича изоҳ берди

РФ президенти Тверь вилоятидаги авиаҳалокатда вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Евгений Пригожин ҳақида ўтган замонда гапирар экан, уни «мураккаб тақдирли одам» ва «иқтидорли тадбиркор» деб атади. Унинг қўшимча қилишича, экспертиза вақт талаб этади.

Япония «Фукусима-1» АЭС сувини океанга тўкишни бошлади
24 август 2023, 18:30

Япония «Фукусима-1» АЭС сувини океанга тўкишни бошлади

Япония «Фукусима-1» АЭСнинг тозаланган радиоактив сувини океанга тўкишни бошлади. Жараён 30 йилдан ортиқ давом этиши кутилмоқда. МАГАТЭ режани хавфсиз деб тан олди. Хитой эса океанга ташланишига қарши чиқди ва япон денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатиб қўйди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг