Тожикистонда 27 август куни ёғиб ўтган кучли ёмғирлар туфайли 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

Табиий офат оқибатида Ваҳдат шаҳрида 11 киши, Рудакий туманида эса 2 киши ҳалок бўлган.

«Тожикистон Республикаси президенти, миллат етакчиси Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди», — дейилади хабарда.

тожикистон, ёғингарчилик

Давлат раҳбари, шунингдек, мамлакат бош вазири, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси, бошқа тегишли тузилма ва органларга табиий офат оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш юзасидан зудлик билан чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берган.

тожикистон, ёғингарчилик

Душанбе шаҳрида ва республиканинг бошқа вилоятларида якшанба куни кучли ёмғир ёғиб, йўлларни сув босди ва бу сел оқимларига олиб келди. «ТАСС»нинг ёзишича, сел Душанбе-Чаноқ йўли бўйлаб кузатилган, ҳодиса туфайли бир қанча автомобилларга шикаст етган, автомобиль йўли тўсиб қўйилган.

Душанба куни, об-ҳаво маълумотларига кўра, Тожикистонда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда.