Жаҳон

Хитой дронлар экспортини чеклади
31 июл 2023, 19:13

Хитой дронлар экспортини чеклади

Хитой сентябрдан ҳарбий мақсадларда қайта жиҳозланиши мумкинлигидан хавотирланиб, фуқаролик дронлари экспортига чекловлар киритмоқда. Дронларнинг айрим бутловчи қисмларини рухсатсиз экспорт қилиш ҳам тақиқланади.

Россия Украинанинг Кривой Рог шаҳрига зарба берди
31 июл 2023, 18:54

Россия Украинанинг Кривой Рог шаҳрига зарба берди

Россия қўшинлари Украинанинг Кривой Рог шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди, тўққиз қаватли турар жой биноси ва университет ўққа тутилди. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Покистондаги сиёсий йиғилишда юз берган портлашда камида 44 киши ҳалок бўлди
31 июл 2023, 10:12

Покистондаги сиёсий йиғилишда юз берган портлашда камида 44 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Бажаур туманида сиёсий партия йиғилишида худкуш портлаш уюштирди. Дастлабки маълумотга кўра, 44 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Ўзбекистон ТИВ қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

«Глобал қайнаш даври кириб келди» — БМТ раҳбари
28 июл 2023, 22:45

«Глобал қайнаш даври кириб келди» — БМТ раҳбари

«Глобал исиш даври тугади, глобал қайнаш даври кириб келди», — дея маълум қилди БМТ раҳбари. Метеорологларнинг фикрича, жорий йилнинг июли кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлади. Бу ойда энг иссиқ уч ҳафта ва энг иссиқ уч кун қайд этилди.

JPMorgan 2024 йилда олтин нархи рекорд даражада кўтарилишини башорат қилмоқда
27 июл 2023, 23:35

JPMorgan 2024 йилда олтин нархи рекорд даражада кўтарилишини башорат қилмоқда

JPMorgan олтин нархи 2024 йилда рекорд даражага — бир унцияси 2175 долларгача кўтарилишини кутмоқда. Бу, экспертларнинг фикрига кўра, яқинда асосий ставкани 22 йил ичида максимал даражага кўтарган АҚШ Федерал захира тизимининг пул-кредит сиёсатини юмшатиши фонида содир бўлади.

Экстремал иссиқлик Марказий Осиё ва Европада ҳар икки боладан бирига таъсир қилади — ЮНИСEФ
27 июл 2023, 19:58

Экстремал иссиқлик Марказий Осиё ва Европада ҳар икки боладан бирига таъсир қилади — ЮНИСEФ

Марказий Осиё ва Европадаги болаларнинг қарийб ярми иссиқлик тўлқинларига дучор бўлмоқда — бу глобал ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўп, дейилади ЮНИСЕФ ҳисоботида. Ташкилот минтақа ҳукуматларини шошилинч чоралар кўришга чақирди.

ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда
26 июл 2023, 23:48

ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда

Мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади, дейилади ЮНEСКО ҳисоботида. Дунёнинг ҳар тўртинчи давлатида мактабларда смартфонлар аллақачон тақиқланган.

ХВЖ глобал иқтисодий ўсиш прогнозини бироз яхшилади
26 июл 2023, 18:55

ХВЖ глобал иқтисодий ўсиш прогнозини бироз яхшилади

Жаҳон иқтисодиёти пандемиядан ва Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг тикланишда давом этмоқда, бироқ тарихий стандартлар бўйича заиф ўсишни кўрсатмоқда, дея қайд этди Халқаро валюта жамғармаси. Глобал инфляция эса юқорилигича қолмоқда.

Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган ишдан бўшатилди, унинг ўрнини Ван И эгаллади
26 июл 2023, 00:06

Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган ишдан бўшатилди, унинг ўрнини Ван И эгаллади

Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган бир ой давомида омма олдида кўриниш бермагани ортидан лавозимидан четлатилди. Ван И ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари бўлди.

Тадқиқот: Ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари — иқлим инқирози натижаси
25 июл 2023, 20:54

Тадқиқот: Ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари — иқлим инқирози натижаси

Сўнгги ҳафталарда Шимолий Америка, Европа ва Осиёни қамраб олган ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари иссиқхона газлари эмиссияси натижасида юзага келган глобал исиш туфайли пайдо бўлган, дейилади World Weather Attribution тадқиқотида.

Қирғизистонда энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилди
25 июл 2023, 09:34

Қирғизистонда энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилди

Қирғизистонда 2026 йилнинг 31 декабрига қадар энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Мамлакат президенти, шунингдек, сув танқислиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун кунлик тартибга солиш бассейнлари қурилишини маълум қилди.

Исроил парламенти Олий суд ваколатларини чеклади
24 июл 2023, 21:24

Исроил парламенти Олий суд ваколатларини чеклади

Исроил парламенти суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида энг баҳсли қонун лойиҳаларидан бирини кўпчилик овоз билан қабул қилиб, Олий суд ваколатларини чеклади. Ислоҳот лойиҳаси мамлакатда олти ойдан бери давом этаётган оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.

Москвага иккита дрон ҳужуми уюштирилди (видео)
24 июл 2023, 09:30

Москвага иккита дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

24 июль тонгида Москвага иккита дрон ҳужум қилди. Бири бизнес марказига, иккинчиси Россия Мудофаа вазирлиги биноси яқинига қулади. Дронлар Украинага тегишли экани даъво қилинмоқда.

Россия Одессага ракета ҳужуми уюштирди, Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди
23 июл 2023, 18:44

Россия Одессага ракета ҳужуми уюштирди, Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди

Россиянинг навбатдаги ракета ҳужуми натижасида Украинанинг Одесса шаҳрида бир киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Зарба шаҳарнинг тарихий марказидаги камида 25 та обидага зарар етказган. Одессадаги энг катта православ черкови — Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди.

Ўзбекистонлик акциядори бўлган Ураль КМК АҚШ санкцияларига учради
21 июл 2023, 17:35

Ўзбекистонлик акциядори бўлган Ураль КМК АҚШ санкцияларига учради

Ураль кон-металлургия компанияси АҚШ санкциялари рўйхатига киритилди. Аввалроқ Forbes Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов компаниянинг янги бенефициар эгасига айлангани ҳақида хабар берганди.

АҚШ Қирғизистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
21 июл 2023, 16:00

АҚШ Қирғизистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистоннинг тўртта компаниясини санкциялар рўйхатига киритди. Маълумотларга кўра, улар Россия мудофаа саноати учун Россияга электроника ва санкция остидаги бошқа маҳсулотларни етказиб берган. Украина ТИВ Қирғизистон элчисини чақиртирди.

Нью-Йоркда отиб ўлдирилган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозасида шаҳар мэри қатнашиб, нутқ сўзлади
21 июл 2023, 15:19

Нью-Йоркда отиб ўлдирилган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозасида шаҳар мэри қатнашиб, нутқ сўзлади

Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланиб, шифохонада вафот этган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар мэри Эрик Адамс ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади.

Қирғизистон АҚШнинг эҳтимолий санкциялари бўйича изоҳ берди
20 июл 2023, 22:18

Қирғизистон АҚШнинг эҳтимолий санкциялари бўйича изоҳ берди

Қирғизистон қўш мақсадли товарлар экспорти устидан назорат кучайтирилганини билдирди. Аввалроқ The Washington Post АҚШ Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдами учун мамлакатга қарши санкциялар тайёрлаётганини ёзганди. Қирғизистон МХДҚ санкцияларни хусусий компаниялар бузиши мумкинлигини тан олди.

АҚШда 15 ёшли ўзбекистонлик йигит отишмада вафот этди
20 июл 2023, 12:47

АҚШда 15 ёшли ўзбекистонлик йигит отишмада вафот этди

Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит шифохонада вафот этди. 17 ёшли гумонланувчи қидирувга берилган.

Николаев вилоятига уюштирилган ракета зарбаси оқибатида 19 киши жароҳатланди
20 июл 2023, 12:16

Николаев вилоятига уюштирилган ракета зарбаси оқибатида 19 киши жароҳатланди

Россия томонидан Украинанинг Николаев вилояти ўққа тутилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 19 киши жароҳат олган, қурбонлар ҳам борлиги айтилмоқда. Ракета зарбаси 3 қаватли бинонинг бир неча қаватини вайрон қилган ва 450 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг