«ёнғин» тегли мақолалар


Фарғонадаги музейда ноёб экспонатлар ёниб кетгани айтилмоқда
15 апрель 2024, 23:58

Фарғонадаги музейда ноёб экспонатлар ёниб кетгани айтилмоқда

Тармоқларда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ёнғин юз бергани, бу жамоатчиликдан сир тутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ёнғинда нақшли масжид эшиги, Англия қуролсозлари ясаган милтиқ қўндоғи буткул ёниб кетган ҳамда бир қанча тарихий экспонатлар зарарланган, деб ёзди Kun.uz.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилиш чиқиндилари ёниб кетди
5 апрель 2024, 14:01

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилиш чиқиндилари ёниб кетди

Сергелида очиқ майдондаги қурилиш чиқиндилари ёниб кетди. Уни ўчириш учун 5 та қутқарув экипажи чақирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Андижонда мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди
12 март 2024, 11:30

Андижонда мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди

Олтинкўл туманида мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳодиса оқибатида бинонинг 85 квадрат метр том қисми зарарланган, тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги ёнғиндан мебель цехининг 5 ишчиси қутқарилди
27 феврал 2024, 07:15

Собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги ёнғиндан мебель цехининг 5 ишчиси қутқарилди

Тошкент шаҳри собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги мебель цехида кучли ёнғин содир бўлди. У беш соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Беш киши қутқарилди, ҳалок бўлганлар йўқ.

Тошкентдаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказида ёнғин бўлди (видео)
9 феврал 2024, 12:43

Тошкентдаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказида ёнғин бўлди (видео)

Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлди. Уни 4 та ёнғин-қутқарув экипажи бартараф этди. ФВВ ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқлигини билдирди.

Андижонда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
2 феврал 2024, 21:30

Андижонда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Ёнғинга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган, деб хабар берди вилоят ФВБ.

Шаҳрихон бозоридаги ёнғинни 20 та қутқарув бригадаси ўчирди
26 январ 2024, 09:46

Шаҳрихон бозоридаги ёнғинни 20 та қутқарув бригадаси ўчирди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги кийим-кечак бозорида кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 20 та қутқарув бригадаси етиб келган, ёнғин икки соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.

Қорақалпоғистондаги электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлди
25 январ 2024, 09:34

Қорақалпоғистондаги электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлди

Чоршанба куни тунда Беруний туманидаги электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автосалоннинг 90 квадрат метр майдонининг том қисми ва бир дона BYD автомобили ёниб зарарланди.

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди
22 январ 2024, 18:19

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди

Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди
17 январ 2024, 19:58

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди

Пойтахтнинг Бектемир туманида ичида қурилиш материаллари бўлган контейнерда ёнғин содир бўлди. Uzum Market маркетплейси компания омбори ёнаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди — ёнғин қўшни ҳовлида содир бўлган.

Тошкентда метро яқинидаги бир неча дўконларда ёнғин чиқди (фото, видео)
15 январ 2024, 16:30

Тошкентда метро яқинидаги бир неча дўконларда ёнғин чиқди (фото, видео)

Сергели туманида метронинг «Қипчоқ» ва «Турон» бекатлари яқинидаги бир нечта енгил конструкцияли дўконларда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади, деб хабар берди ФВВ. «Тошкент метрополитени» ёнғин метро тизимига таъсир кўрсатмаганини билдирди.

Тошкентдаги яна бир кафеда ёнғин содир бўлди
15 январ 2024, 12:49

Тошкентдаги яна бир кафеда ёнғин содир бўлди

Душанбага ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган кафе ёниб кетди. Вафот этганлар ва жабрланганлар йўқ. Икки кун аввал Миробод туманидаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлиб, 3 киши жароҳатланган эди.

Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди
14 январ 2024, 17:57

Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, зарар миқдори 120,7 млн сўмни ташкил этмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғинда 3 киши жароҳат олди
13 январ 2024, 11:34 1

Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғинда 3 киши жароҳат олди

Миробод туманида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ёнғин сабаб кафенинг 150−200 кв. метр майдонида том ва шифт қисми зарарланди.

Тошкентда Matiz ёниб кетди
13 январ 2024, 09:37

Тошкентда Matiz ёниб кетди

Юнусобод туманида Matiz бутунлай ёниб кетди. Ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчилардан автомобилнинг техник созлигига эътиборли бўлишни сўради.

Тошкентда «Жигули» ёниб кетди
10 январ 2024, 11:55

Тошкентда «Жигули» ёниб кетди

Шайхонтоҳур туманида «ВАЗ-2107» электр симларида юз берган қисқа туташув оқибатида ёниб кетди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳатланмади.

Самарқандда 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатида улардан бири бутунлай ёниб кетди
4 январ 2024, 17:41

Самарқандда 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатида улардан бири бутунлай ёниб кетди

Самарқандда иккита юк машинасининг тўқнашуви оқибатида улардан бири, 21 тонна лимон олиб кетаётган транспорт бутунлай ёниб кетди.

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиқди
20 декабр 2023, 22:58

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиқди

Мирзо Улуғбек туманида 151-сонли Mercedes-Benz автобусида юқори босимли ҳаво қувурининг ёрилиши туфайли қисқа туташув, унинг ортидан ёнғин юз берди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, автобус двигателига зарар етган.

Тошкентда ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди
19 декабр 2023, 09:47

Тошкентда ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди

Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги уйда содир бўлган ёнғин оқибатида аёл ҳамда унинг 8 ва 5 ёшли икки қизи ҳалок бўлди.

Олмаотадаги хостелда юз берган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
30 ноябр 2023, 12:07

Олмаотадаги хостелда юз берган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши, жумладан, икки нафар ёш Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг яқинларига жасадларни ватанга олиб келишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг