12 март куни соат 09:55 атрофида Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги мактаблардан бирининг ёнида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, мактабнинг ёнидаги бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:14 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан 85 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.