Марғилонда «Damas» ҳайдовчиси чапда бурилиш вақтида тўғридан келаётган «Cobalt» машинасини ўтказиб юбормагани натижасида авария содир бўлгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида эса «Damas» автомобилида ёнғин юзага келган ва ҳайдовчи машина ичида вафот этган.
Чироқчи тумандаги Хўжа Абдужаббор қишлоғида ер остидан олов ва тутун чиқаётгани ҳақидаги хабарларга Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди. Дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу ҳолат ер остида қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида юзага келган. Ҳолат геологлар ёрдамида ўрганилмоқда.
27 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг қуйи Амударё биосфера резерватида бошланган ўрмон ёнғинлари 30 ноябрнинг тонгига келиб тўлиқ ўчирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўрмоннинг 30−35 гектар майдони зарар кўрган. Ёнғин бошланган ҳудудда чодирлар ўрнатилгани маълум қилинди.
Сергелидаги тегирмон-ёрма саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонадаги ишчилар ётоқхонасида ҳаво-газ чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиқди. Бунга газ қувурларининг носозлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳодиса туфайли 18 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Тошкент давлат техника университети яқинидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган, жабрланганлар йўқ.
Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20−25 кв.м майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида 6 фуқаро қутқариб қолинди, 1 киши ҳалок бўлди.
Самарқанд шаҳридаги боғчалардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Жума куни эрталаб Қаршидаги мебель устахонасида ёнғин келиб чиқди, уч киши ҳалок бўлди.
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Қайнар қишлоғидаги муҳандислик ўқ-дорилари сақланадиган омборлардан бирининг ёнида ёнғин юзага келиб, портлашлар рўй берди. Оқибатда тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 66 киши жабрланган. Бир неча киши алоқага чиқаётгани йўқ. Тахминан 1200 киши эвакуация қилинди.
Зомин миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари жалб этилди. Ҳодиса натижасида 10 сотих майдоннинг зарар кўргани маълум қилинди.
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиши оқибатида ёнғин чиқди. Lacetti автомобилидаги тўрт нафар фуқаро куйиб, вафот этди.
5 август куни Ангрен шаҳрида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар томонидан 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган.
Мудофаа вазирлигининг вертолётлари томонидан якшанба куни Зоминдаги ўрмон ёнғинини ўчираётганда ҳаводан оловга 30 тоннадан зиёд сув ташланди.
Бугун Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Дуоба» ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи дала майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчиришга 4 та вертолёт, ФВВнинг 370 дан ортиқ ходимлари билан бирга Миллий гвардия, ИИБ, Давлат экология қўмитасидан ҳам куч ва воситалари жалб қилинган.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Ваз-2114» (Lada Samara) автомобили ағдарилиб кетди. Оқибатда бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Самарқанд вилоятида 5 та уй ёниб кетди. Ёнғин кучли шамол оқибатида катта майдонга тарқалган. Уни ўчиришга 1 соатдан ошиқ вақт кетди. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида двигатель қисмида қисқа туташув юзага келганлиги сабаб «Газель» автомобили ёниб кетди. Йўловчилар автомобилдан туширилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Жума куни эрталаб Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Учқаҳрамон айланма йўлида жойлашган электрон реклама экрани ёниб кетди. Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ.
Ироқнинг Эн-Насирия шаҳрида жойлашган касалхонадаги COVID-19 беморлари даволанадиган бўлим ёниб кетди. Камида 50 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан бош иншоотидаги Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасида ёнғин содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг